• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12547.38
    • RUB157.02
    • EUR14665.38
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистондаги метан «заправка»ларда вазият қачон яхшиланади?

    Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (АГТКШ)да бир ҳафтадан бери узундан-узун навбатлар юзага келмоқда. Оқибатда ҳайдовчилар бир неча соатлаб вақтини метан «заправка»лар олдида ўтказишга мажбур бўлмоқда. Бу эса ҳайдовчи ва йўловчиларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўляпти.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Муҳокамалар эса ижтимоий тармоқларга кўчиб, бу масала атрофида турли гаплар айланмоқда. Кимдир муаммони магистрал газ қувурларининг эскириб кетгани билан боғласа, бошқаси совуқ тушиши билан газ босими пасайиб кетишининг оқибати сифатида баҳоламоқда. Бу ҳолатни газ нархининг оширилиши йўлидаги бир қадам сифатида талқин қилаётганлар ҳам йўқ эмас. Улар эътироз билдирувчиларга 2018 йил декабрь ойидаги ана шундай ҳолатларни эслатиб, шундан сўнг газ баҳоси ошиб кетганини рўкач қилмоқда.

    Хўш, бу каби гап-сўзлар қанчалик асосли? АГТКШ фаолиятидаги узилишларда, турнақатор навбатлар юзага келиши нима сабаб бўлди? Бу вазиятни «Ўзтрансгаз» акциядорлик жамияти раҳбарияти қандай изоҳлайди?

    Ушбу саволлар билан «Халқ сўзи» мухбири жамият мутасаддиларига мурожаат қилди.

    Кузатишларга қараганда, республика ва халқаро аҳамиятга эга автомобиль йўллари четларидаги АГТКШларнинг аксарияти ишламаяпти. Баъзилари эса кунига ўртача 6-7 соат фаолият кўрсатаётгани маълум бўлмоқда. Сабаби билан қизиққанимизда баъзи «заправка»лар ходимлари газ лимити камайтирилганини айтмоқда. Бироқ «Ўзтрансгаз» АЖ томонидан бу инкор қилинди. Ҳозирги пайтда республикада 831 та АГТКШ фаолият кўрсатаётган бўлса, уларга жорий йилнинг октябрь ноябрь ойлари давомида белгиланган кўрсаткичлар бўйича кунлик ҳажмлар тўлиқ етказиб берилаётган экан.

    — Табиий газ лимити камайтирилмаган. АГТКШнинг тўлиқ ишламаслиги фақат табиий газ билан боғлиқ эмас. Об-ҳаво кескин пасайиб кетган пайтларда аҳолига, ижтимоий соҳа объектларига ва стратегик аҳамиятга эга корхоналарга табиий газ максимал даражада етказиб бериш асосий мақсадимиз. Бундан ташқари, «Ўзнефтгазинспекция», «Ўзстандарт» агентлиги, МИБ ва ҳудудий газ таъминоти идоралари вакилларидан иборат ишчи гуруҳлар томонидан ўтказилаётган ўрганиш натижаларига асосан, айрим шохобчаларда меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга зид равишда фаолият юритиш ҳолатлари аниқланмоқда. Айрим АГТКШда лицензия шартларига мувофиқ иш юритмаганликлари учун камчиликларни бартараф этгунга қадар вақтинча газ етказиб берилиши тўхтатилган ҳолатлар ҳам мавжуд. Уларда аниқланган камчиликлар бартараф этилгач, газ таъминоти қайта тикланмоқда. Ижтимоий тармоқлардаги «Газ етказиб бермаганлиги сабабли АГТКШда турнақатор навбатлар пайдо бўлмоқда», деган фикрлар ўринсиз», — дейди жамият матбуот хизмати ходими.

    Мутахассислар яна бир бир ҳолат ҳақида тўхталишни сўрамоқда. Уларнинг айтишича, аҳолига, АГТКШга ҳам табиий газ белгиланган босимда етиб бормаслигига кафолатланмаган истеъмолчилар томонидан максимал даражада табиий газ истеъмол қилиниши, айрим одамлар томонидан қўлбола ёки махсус насослар ёрдамида газ тақсимлаш тизимларидан табиий газнинг сўриб олиниши тизимдаги гидравлик режимнинг бузилишига олиб келаётган эмиш.

    «Ўзтрансгаз» АЖ бугунги кунда табиий газнинг нархлари ўзгариши юзасидан ҳеч қандай маълумотга эга эмаслигини таъкидлаб, ҳозир кузатилаётган ҳолат вақтинча эканлигини, тез орада барчаси ўз изига тушиб кетишига ваъда бермоқда.

    29.11.2019, 23:57   Изоҳ (0)   37398
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Танзила Норбоева хотин-қизлар ва эркаклар тенглигини таъминлаш бўйича муҳим ишлар олиб борилаётганини маълум қилди

    29.11.2019, 22:48

    Паяриқда болалар бўрилар ва сув хавфи бўлган йўлдан 7 километр узоқликдаги мактабга қатнамоқда (видео)

    29.11.2019, 22:17

    Тошкентда битта электробуснинг ҳаракатланиши моддий жиҳатдан ўзини оқламаслиги маълум бўлди

    29.11.2019, 21:43

    Пенсия жамғармаси Қашқадарёда паспортида эркак сифатида кўрсатилгани туфайли пенсия ололмаётган аёл иши бўйича тушунтириш берди

    29.11.2019, 21:11

    «Дарё» оқшоми: Тошкентдаги тарихий маслаҳатлашув, Абдулла Арипов танқид қилган «шармандали ҳолат», Канадада қулаган ўзбеклар самолёти

    29.11.2019, 21:00

    «Ўзбекнефтгаз» янгиланди. Энди у фақат нефть ва газ қазиб олиш ва ишлаб чиқариш билан шуғулланади

    29.11.2019, 20:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эрон ядрочи олимларини хавфсиз жойга кўчирди — The Telegraph

    Дунё | 18 август, 00:05

    Грецияда 273 нафар йўловчи бўлган самолёт двигатели ёниб кетди (видео)

    Дунё | 17 август, 23:32

    Зеленский: Украина Конституцияси “ер билан савдолашишга” йўл қўймайди

    Дунё | 17 август, 22:50

    Кувайтда алкоголдан 23 киши вафот этди

    Дунё | 17 август, 22:15

    “Россия Украинанинг 5 та вилояти бўйича ён берди” — Уиткофф

    Дунё | 17 август, 21:10

    Афғонистон ва Ўзбекистон 243 млн долларлик энергетика шартномасини имзолади 

    Ўзбекистон | 17 август, 20:15

    Хитойда қизнинг қорнидан 2 кг соч тўплами олиб ташланди  

    Дунё | 17 август, 19:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.