Самарали музокаралардан кейин Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари Кўксарой қароргоҳидаги фахрий меҳмонлар хиёбонига кўчатлар ўтқазди, деб хабар беради Президент матбуот хизмати.
«Бу дарахтлар Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ҳамда Туркманистоннинг мустаҳкам дўстлиги ва ҳамкорлиги рамзи сифатида ёнма-ён ўсади», — дейилади хабарда.
Аввалроқ Тошкентда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳатлашув учрашуви якунлангани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)