Ўзбекистон Марказий банки эсдалик тангаларнинг 27 ноябрдан амалда бўладиган нархларини белгилади.
Унга кўра:
1 та олтин танга нархи — 14 200 000 сўм (ўтган ҳафтага нисбатан 100 минг сўмга арзонлашди);
1 та кумуш танга нархи — 321 000 сўмни ташкил этди (ўтган ҳафта — 325 000 сўм).
Эсдалик тангаларнинг ҳар бирининг оғирлиги 31,1 граммдан иборат. Металлар пробаси 999,9 га тенг.
Эслатиб ўтамиз, эсдалик тангаларни сотиш нархи Марказий банк томонидан ҳар ҳафтада камида бир марта миллий валютада белгиланади.
Изоҳ (0)