Саудия Арабистонида бокс бўйича WBA, WBO, IBF, IBO камарлари соҳиби Энди Руис ва оғир вазнда собиқ Жаҳон чемпиони Энтони Жошуа ўртасида реванш жанги бўлиб ўтади.
Мазкур жангга атаб Ар-Риёд яқинидаги Ад-Дирия шаҳрида 15 минг ўринга мўлжалланган стадион қурилди. Аренани қуришга 40 кун сарфланган.
Руис ва Жошуа ўртасидаги жанг 7 декабрь куни бўлиб ўтади.
Маълумот учун, Ад-Дирия шаҳри ноябрь—декабрь ойларида катта спорт мусобақаларига мезбонлик қилади. Бокс кечасидан ташқари бу ерда формула 1, теннис ва бир қатор мусиқий шоулар учун иншоотлар қурилди.
You are only ever limited by your own imagination! Just over 2 weeks to go til the sporting World stands still! #RuizJoshua2 @DiriyahSeason @dazn_usa @skysportsboxing pic.twitter.com/HbKbLiR1Ct
— Eddie Hearn (@EddieHearn) November 21, 2019
Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг ёзида Руис Нью-Йоркда кечган баҳсда Жошуани нокаутга учратган ва британиялик боксчидан бир йўла тўртта камарни тортиб олганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)