• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Азар Мбаппега, Бензема эса Икардига қарши. «Реал»—ПСЖ тўқнашуви ҳақида

    Футбол бўйича Европанинг энг нуфузли мусобақаси бўлмиш Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи баҳслари ҳам якунига етиш арафасида. 26 ноябрь, сешанба оқшомида 5-турнинг марказий баҳсларидан бир Мадридда бўлиб ўтади. Миллионлаб мухлисларниниг нигоҳи Испания пойтахтидаги баҳсга қаратилган: «Реал» араб шайхлари оталиқидаги ПСЖга қарши.

    Фото: АС

    Фото: АС

    Гуруҳ босқичига қуръа ташланган вақтда «А» гуруҳининг сўзсиз фаворитлари сифатида «Реал» ва ПСЖ қайд этилганди. Бироқ биринчи тур ўтибоқ асосий фаворит ПСЖ эканлиги ойдинлашиб қолди. Боиси ПСЖ ўз майдонида асосий футболчиларсиз (Кавани, Мбаппе ва Неймарсиз) «Реал» ортиқча қийинчиликларсиз мағлуб этишнинг уддасидан чиқди — 3:0. Иккинчи турда ҳам ПСЖнинг яққол фаворит эканлиги янада аниқ бўлди. Мадрид клуби ўз майдонида «Брюгге»ни мағлуб эта олмади. ПСЖ эса сафарда «Галатасарой» мағлуб этди.

    5-турга келиб гуруҳдаги ҳолат шундай: ПСЖ тўртта ўйиннинг барчасида ғалаба қозонди. Тўплар нисбати эса шунчаки ажойиб — 10:0. «Реал» эса дастлабки икки турдаги йўқотишлардан сўнг «Галатасарой»ни сафар ва уйда ҳам мағлуб этди. Очколари сонини эса еттитага етказиб олди.

    Бугунги баҳс фаворити ҳақида

    Юқорида ПСЖнинг фаворит эканлигини тилга олдик. Шу ерда қаерда фаворит эканлигига аниқлик киритиб ўтсак. Парижликлар «А» гуруҳида фаворит. Ҳозирча ундан ортиғи эмас. Нега дерсиз? ПСЖ сўнгги йилларда гуруҳ босқичдан ҳеч қандай қийинчиликларсиз ўтмоқда. Аммо плей-офф босқичи ҳақида бундай деб бўлмайди. Томас Тухель жамоаси Франция чемпионатида ҳам пешқадам, бироқ Чемпионлар Лигасидан фарқли ўлароқ ички биринчиликда учта ўйинда мағлубият аламини тотиб кўришга улгурди.

    «Реал» бўлса, ПСЖдан учралган мағлубиятдан сўнг секин-секин бўлса-да ўзига келиб олди. «Галатасарой»га олтита гол урилди. Испания чемпионатида эса «Барселона» билан бирга пешқадамликни давом эттирмоқда. Ўйин Мадридда ўтиши ва «Реал» футболчиларининг сўнгги ўйинларда яхши спорт формасига кириб олгани ҳисобга олинса, бугун Париждаги каби ПСЖ осонлик билан ғалаба қозона олмаслиги аниқ.

    Шулардан ва бошқа тилга олинмаган омиллардан келиб чиқилса, имкониятлар 50=50.

    Таркиблар ҳақида

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Таркиб ҳақида гапирадиган бўлсак, Неймар жароҳатини даъволаш билан банд бўлган вақтда ПСЖ жонига аргентиналиклар оро кирди. Анхель ди Мария ва Мауро Икарди шунчалик қойилмақом ўйин кўрсатмоқдаки, худди Неймар жамоага ортиқчадек. Бироқ Неймардек футболчи ҳар қандай жамоа учун фойда келтира олади. Балки бугун шундай бўлар. Аммо Икардининг ишончли ўйини Эдинсон Каванидек тўпурарни захирага михлагани ҳам ҳақиқат. Камига биринчи турда иштирок этмаган 20 ёшли вундеркинд — Килиан Мбаппе ҳам бу сафарги баҳсга тайёр. Ҳар ҳолда Зидан Мбаппенинг «ўйинини севиши» ҳақида гапириб турган вақтда Килиан бундай имкониятни қўлдан бой бермаса керак. Парижликларнинг дарвоза чизиғидан кўнгли буткул тўқ. «Реал»га керак бўлмай қолган Кейлор Навас ПСЖнинг ҳақиқий устунига айлана олди. Бунга унинг гуруҳ босқичидаги ўйинларда битта ҳам гол ўтказмагани яққол далил, албатта. Хуллас, Тухель олдида ҳам қийин вазифа бор. Боиси унда танлов имконияти жуда кенг. Қайсидир мегаюлдуз бугунги ўйинни захирадан бошлашга мажбур.

    Фото: «Реал»

    Фото: «Реал»

    «Реал»га келсак, Мадрид клубида айни дамда катта муаммолар деярли йўқ. Тўғри, Марко Асенсио ҳамда Хамес Родригес жароҳатини даъволатиш билан банд. Гарет Бэйлнинг ўзини тутишидан мухлислар норози. Иско ҳамон Зидан кутаётган формага кириб улгурмади. Аммо «Қироллик клуби»дан уларнинг ўрнини билдирмаётган ўйинчиларнинг борлигини ҳам унутмаслик лозим. Жумладан, Бэйлнинг бемалол голф ўйнашига имконият яратиб бераётган 18 ёшли Родригони тилга олмаслик, инсофсизлик бўлади. Бразилиялик ўзига берилаётган имкониятдан максимал даражада фойдаланмоқда. Ўтган йили жамоага олиб келинган яна бир бразилиялик вундеркинд Винисиус Жуниордан фарқли ўлароқ Родриго шу қадар совуққонлик билан ҳаракат қилмоқдаки, у ҳатто ҳет-трик қилишга ҳам улгурди. Яна камига Чемпионлар Лигасида. Бир гап билан айтганда ва эчки халақит бермаса, бўладиган бола. Мавсум аввалида не-не умидлар ила катта маблағ эвазига жамоага олиб келинган Бельгия терма жамоаси сардори Эден Азар ҳам секин-аста ўзининг оптимал формасига кириб бормоқда. Буни унинг «Реал Сосьедад»га қарши баҳсдаги ҳаракатлари ҳам исботлаб турибди. У рақибларини 10 марта алдаб ўтишга муваффақ бўлди. Тўғри, у гол урмади. Бироқ жамоадошларининг бўш ҳудуд бўйлаб ҳужумга ўтиши, гол уриши учун энг катта ҳисса қўшаётган футболчилардан бирига айланиб улгургани ҳам рост. Марказда «Реал»нинг тўпсиз фойдали ҳаракатларини таъминлашда уругвайлик Федерико Вальверденинг ўрни беқиёс. Зидан «Реал»ни илк бор бошқарувга олган вақтида Каземиро ҳақиқий топилма бўлганди. Энди эса Феде. Шундай экан марказдан ҳам мухлислар хавотир олмаса бўлади. Ваниҳоят дарвоза чизиғи ҳақида. Тибо Куртуа ҳам ўзига бўлган ишончни тиклашга ҳаракат қилди ва қайсидир маънода бунинг уддасидан чиқди. Куртуа ҳатто Кейлор Навас томонидан ўрнатилган рекордни янгилади. Навас вақтида 517 дақиқа давомида ўз дарвозаси дахлсизлигини таъмилаган бўлса, Тибо буни 534 дақиқага етказди. Унинг ишончли ҳаракатлар сабаб «Реал» Ла Лигада энг кам гол ўтказган жамоалар орасида иккинчи бўлиб турибди.

    Тахминий таркиблар

    «Реал»: Куртуа — Карвахаль, Рамос, Варан, Марсело — Каземиро, Вальверде, Кроос — Азар, Родриго, Бензема

    ПСЖ: Навас — Сильва, Кимпембе, Дагба, Бернат — Маркиньос, Гуйе, Сарабия — Ди Мария, Икарди, Мбаппе

    Мураббийлар ўйиндан олдин

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images
    ПСЖга қарши баҳс ҳаммамиз учун муҳим. Бэйл учун ҳам, бизга ҳам мухлисларга ҳам. Яхши ўйин ўтказишга мажбурмиз. ПСЖ яхши мавсум ўтказмоқда. Шундай экан, ўзимизга бўлган талаб ҳозиргача бўлганларидан юқори бўлади. Аммо бу бизга ёқмоқда.Зинедин Зидан, «Реал» бош мураббийи

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images
    Бу баҳс биринчи даврадагисидан бошқача бўлади. «Сантьяго Бернабеу»да ўйнаш қийин. «Реал» ҳозир жуда яхши формада. Улар жуда кўп гол уриб, кам гол ўтказиб юбормоқда. Аммо бизда ҳам барқарор жамоа бор. Бу чақирувга тайёрлигимиз аниқ.

    Томас Тухель, ПСЖ бош мураббийи

    ЕЧЛ5-тур баҳси26 ноябрь, сешанба

    «Реал» — ПСЖ 01:00

    Бош ҳакам: Артур Диаш (Португалия)

    26.11.2019, 16:56   Изоҳ (0)   30564
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жошуа — Руис жанги бўлиб ўтадиган стадион 40 кунда қуриб битказилди

    26.11.2019, 15:32

    Ҳабиб Нурмагомедовнинг навбатдаги жанги санаси ва рақиби маълум бўлди

    26.11.2019, 12:19

    Виталий Денисовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди

    25.11.2019, 23:26

    «Реал»нинг ПСЖга қарши баҳс учун қайдномаси маълум бўлди

    25.11.2019, 22:44

    Фазлиддин Ғоибназаровнинг навбатдаги рақиби маълум бўлди

    25.11.2019, 22:17

    «Пахтакор» стадиони бузилади ва унинг ўрнида янгиси қурилади, бироқ қачонлиги ҳали номаълум

    25.11.2019, 17:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Эрон президенти кортежидаги муаммо сабабли таксида кетишга мажбур бўлди

    18 июл, 09:25

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Трамп дунё императори этиб сайланмаган” — Бразилия президенти

    Дунё | 18 июл, 11:45

    Актёр Том Ҳолланд “Ўргимчак одам” фильмининг янги қисми ҳақидаги тафсилотларни ошкор қилди

    Кино | 18 июл, 11:35

    Исроил Ғазодаги минглаб фуқаролик объектларини бузишга киришди (фото, видео)

    Дунё | 18 июл, 11:18

    Apple тарихдаги энг қиммат iPhone ишлаб чиқаради

    Дунё | 18 июл, 11:06

    Freestyle Chess Grand Slam. Абдусатторов ва Синдоров мусобақанинг чорак финалида мағлубиятга учради

    Спорт | 18 июл, 10:59

    Кони фойда: қовун ейиш учун 9 та асосли сабаб

    Маслаҳатлар | 18 июл, 10:58

    Тошкент шаҳар прокурори вазифасини бажарувчи тайинланди

    Ўзбекистон | 18 июл, 10:41
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.