Швеция ташқи ишлар вазирлиги аввал фойдаланган «Белая Россия» (Vitryssland — «Оқ Россия») жумласидан воз кечди ва энди ушбу хорижий давлат билан халқаро муносабатларда «Беларусь» номидан фойдаланади. Бу ҳақда Швеция ТИВ раҳбари Анн Линде маълум қилган, деб ёзмоқда «Интерфакс».
«Биз ушбу қарор билан беларус халқининг фуқаролик жамияти ва диаспораларининг миллий бирлиги ва ўз мамлакатлари сувернитетига юксак ҳурмат-эътиборимиз сабаб қабул қилдик», — дея ёзган Швеция ташқи ишлар вазири Twitter’да.
Мавзуга доир:
Швеция ташқи ишлар вазири Анн Линде 25 ноябрь, душанба куни амалий ташриф билан Беларусга келган.
Изоҳ (0)