• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Илм-фан

    Эҳтиёт бўлинг, кимёвий «қуроллар»!

    Бугун деярли ҳаммамиз уй-рўзғорда турли маиший кимёвий воситалардан фойдаланамиз. Тозалаш, оқартириш, зараркунандаларга қарши курашиш ва бошқа мақсадларда бундай воситаларни тез-тез харид қиламиз. Ҳозир ҳатто озиқа учун ишлатиладиган кимёвий воситалар ҳам мавжуд. Улардан фойдаланишда риоя қилиниши керак бўлган хавфсизлик чораларига ҳамма ҳам эътибор қаратавермайди – ёрлиқни ўқиб чиқишга эринмайдиган одам жуда кам.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Лекин маиший кимёвий воситалардан фойдаланишда хавфсизлик чораларига амал қилиш муҳим. Ўзингиз ва яқинларингиз саломатлиги учун ҳам бу қоидаларни четлаб ўтишга уринманг. Қуйида биз сизга бу турдаги воситалардан фойдаланганда амал қилиниши лозим бўлган хавфсизлик чоралари борасида Россиянинг етакчи мутахассислари тавсияларини ҳавола қиламиз.

    Маиший кимё воситаси ёрлиғида унинг таркиби аниқ кўрсатилган бўлиши керак. Унда хлорорганик бирикмалар, акилбензолсулфонатлар, этоксилланган алкилфеноллар бўлмаслиги шарт.

    Ўзини ҳурмат қилган ишлаб чиқарувчи маҳсулот ёрлиғида унинг кимёвий таркибидан ташқари, албатта, хавфсизлик чоралари ҳақида ҳам огоҳлантириш беради: кимёвий воситалар билан ишлаганда резина қўлқоп тақиш, кўзларни ҳимоялаш, нафас йўллари ва терига кимёвий фаол моддалар тушишидан эҳтиётланиш зарур. Маиший кимё маҳсулотларини болалардан яшириб юриш ва уларнинг қўли етмайдиган жойда сақлаш керак. Маиший кимё воситасининг чанги, тутуни ва кукунлари организмга тушмаслигига эътибор қаратиш лозим, бундай воситалар билан ишлаётганда, албатта, хонада ҳаво айланиб туриши керак.

    Валерий Петросян, Москва давлат университети профессори.

    Профессорнинг айтишича, маиший кимёвий маҳсулот ишлаб чиқарувчиларининг айримлари харидорларнинг табиатан хавфсизроқ моддаларни сотиб олишга мойиллигини эътиборга олиб, маҳсулот таркибидаги зарарли моддалар номини ниқоблаб кўрсатишга уринмоқда. Шу сабабли баъзи ёрлиқларда хлорорганика ўрнига биологик фаол қўшимча ёки акилбензолсулфонат ўрнига ноорганик сирт-фаол модда дея ишлатилган ўринларга дуч келиш мумкин. Бундай ёзувлар одатда кимёдан яхши хабардор бўлмаган оддий одамларни чалғитади ва хавфдан огоҳ қилмайди.

    Маиший кимё воситалари ишлаб чиқарувчилар агрессив бирикмалар ўрнига кўпроқ табиий моддалардан фойдаланишга ўтаётганликларини ҳам қайд этиш жоиз. Масалан, хлор кислотаси ўрнига лимон кислотаси қўлланмоқда ва ҳоказо. Хлорли бирикмаларни маиший кимёда қўллашга расмий тақиқлар жорий қилинмаган бўлса-да, ишлаб чиқарувчиларнинг ўз ташаббуси билан бундай бирикмаларни имкон қадар қўлламасликка бўлган уриниш тенденцияси кузатилмоқда. Бу асосан маиший кимё хавфсизлигига бўлган талабчанликнинг ортганлиги ва ОАВда яхшигина тарғибот ишлари олиб борилганлиги билан боғлиқдир. Ҳозир дўкон пештахталарида маиший кимё маҳсулотини сотиб олаётган харидорлар унинг истеъмол муддатидан ташқари таркибий хавфсизлигига ҳам эътибор қаратишни бошлаган ва бу яхши, албатта.

    Шу сабабли ишлаб чиқарувчилар эндиликда маҳсулот ёрлиғида «ишқорсиз модда», «яшил технология», «экологик соф маҳсулот» сингари реклама-тарғибот ёзувларини кенг қўллашмоқда. Маркетологлар олиб борган тадқиқотларга кўра, рўзғорда яқин дастёр бўлган маиший кимё маҳсулотларининг бехатарлиги учун ўрта статистик харидор қимматроқ таннархга ҳам рози бўлади.

    «Шу сабабли ҳам жаҳон бозорида маиший кимёвий воситалар савдосида сўнги йилларда нисбатан хавфсиз, лекин қиммат бўлган япон ва корейс маҳсулотларига талаб ошгани ажабланарли эмас» — дейди Менделеев номидаги кимё технологиялари университети мутахассиси Вероника Смагина.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Петросян яна шуни қўшимча қилдики, ҳозирда маиший кимё ишлаб чиқарувчилар муайян кимёвий фаол модданинг рухсат этилган чегаравий концентрацияси ҳамда унинг рўзғорда қўллаш самарадорлиги орасидаги нозик ва оптимал чегарани топишга асосланган масалалар устида бош қотиришмоқда.

    Вероника Смагина эса маиший кимёвий воситалар, асосан, суюқ ҳолда сотиладиган тайёр маҳсулот кўринишида намоён бўлаётганига эътибор қаратган. Албатта, бу нарса фойдаланувчининг ўзи турли кимёвий моддалар билан ишлашига ўрин қолдирмаслиги (масалан, ҳар хил кукунларни эритиш, қайнатишга ҳожат йўқлиги) билан қулай. Бундай тайёр воситалар бироз қиммат туради, бироқ уларда кукунли ҳаводан нафас олиб юбориш, аллергик реакцияларга мубтало бўлиш ҳамда тери ёки кўзга сачрашдан зарарланиш сингари хатарлар йўқ. Шу сабабдан ҳам улар сўнгги пайтларда жуда оммалашмоқда.

    Музаффар Қосимов тайёрлади.

    25.11.2019, 09:46   Изоҳ (0)   61891
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Таиландда янги турдаги динозаврнинг қолдиқлари топилди

    12.11.2019, 04:36

    Грецияда фанга номаълум илонларнинг қолдиқлари топилди

    08.11.2019, 08:36

    Ер юзида тириклик белгиси бўлмаган жой номи эълон қилинди

    04.11.2019, 15:37

    Олимлар македониялик Искандарнинг ўлими сабабини аниқлади

    25.10.2019, 19:57

    Олимлар зилзилани 5 кун олдин аниқлаш йўлини топди

    24.10.2019, 14:41

    Эверест баландлигини қайта ўлчаб кўришмоқчи. Тоғ зилзилалар натижасида чўккан бўлиши мумкин

    16.10.2019, 08:01
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ ҳарбий аэродромларни “робот бўрилар” ҳимоя қилмоқда (фото)

    Лайфстайл | 12 июл, 16:35

    Тошкентда Cobalt ҳайдовчиси Lacetti’ни “дубинка” билан уриб қочиб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 12 июл, 16:20

    “Ювентус” Санчони ўз сафига қўшиб олиши мумкин

    Спорт | 12 июл, 16:02

    Чинозда ўз опасини ўлдириб, 7 кун гилам ичида сақлаган укага ҳукм ўқилди

    Ўзбекистон | 12 июл, 16:00

    Lego “Трансформерлар”даги Саундвейв десептикон кўринишидаги янги конструкторни тақдим этди

    Қўзиқорин | 12 июл, 15:20

    Месси Левандовски билан ўртасидаги можарога ойдинлик киритди

    Спорт | 12 июл, 14:45

    Канадалик олимлар саратон тўқимасини 3D принтерда чоп этди

    Илм-фан | 12 июл, 14:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.