• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ҳафталик дайжест: Фаластиндан қасос, Намангандаги осмонўпар, Тошкентдаги жанглар, ис гази қурбонлари

    «Дарё» сайтида  ҳафтанинг энг муҳим ва муҳокамали хабарлари шарҳини бошлаймиз.

    Байроғимиз қабул қилинган кун – 18 ноябрдан Ўзбекистонда сайловолди ташвиқоти бошланди. Бу сайлов кампанияси даврида амалга ошириладиган ва сайловчиларни номзодни ёки сиёсий партияни ёқлаб овоз беришга ундашга қаратилган фаолият бўлиб, овоз беришга бир кун қолганда ниҳоясига етади. Асосан омма олдида йиғилиш, очиқ баҳс-мунозаралар орқали ташвиқ қилинади, мол-мулк ёки пул бериш йўли билан ташвиқот юритиш мумкин эмас.

    Ўзбекистон телевидениесида демократик дебатлар бошланди. Таъкидлаш керакки, бу йилги сайловлар аввалгиларидан қизғинроқ бормоқда. Хусусан, журналист ва блогерларнинг партия фаолларига берган кескин саволлари оммада катта қизиқиш уйғотиб, қисқа видеолар шаклида интернетда қўлма-қўл тарқалаётганини кузатиш мумкин.

    * * *

    Футбол бўйича 19 ноябрь куни ЖЧ—2022 саралашининг иккинчи босқичи 6-тури доирасида бизникилар Фаластинга қарши ўйин ўтказди. Ўйинда Элдор Шомуродов фаоллик намойиш қилиб, араблар дарвозасига иккита гол урди. 2:0 билан якунланган учрашувдан сўнг тўпураримиз суҳбатда Саудия билан ютқизиқ ҳақида гапириб, «у ердаги вазиятлар яхшимас эди, аммо яккакурашларда имкониятни бой берган эдик», деди. Шундай қилиб, фаластинликлардан ўч олган Ўзбекистон ТЖ гуруҳда биринчи ўринга кўтарилиб олди.

    * * *

    Ўзбекистон аҳолисининг катта қисми ёшлар, ёшларнинг катта қисми абитуриентлар экани сабаб тест имтиҳонларидаги ўзгаришларга деярли ҳеч ким бефарқ эмас. Хўш, келаси йили август имтиҳонлари қандай бўлади? 2020—2021-ўқув йилида абитуриентлар бешта фандан имтиҳон топширади. Барча учун мажбурий бўлган учта фан — она тили, математика ва Ўзбекистон тарихи қўшимча тариқасида киритилади. Қолгани танланган соҳага оид фанлардир. Мажбурий учта фандан осонроқ саволлар бўлади.

    Бироқ чорак аср муқаддам миллий таълим тизимимизга инновация сифатида жорий этилган тест тизимини танқид қилувчиларнинг овози тобора баландроқ янграмоқда. Ҳамма даврда ҳам ёшлар ўзгаришлар тарафдори бўлиб келган. Хусусан, депутат Расул Кушербоев «Тест тизимидан бутунлай воз кечиб, абитуриентлар ўқишга фақат суҳбат, савол-жавоб асосида қабул қилиниши керак деб ҳисоблайман ва бу ўзини оқлайди», деди. Ёшлар иттифоқи раиси Алишер Саъдуллаев эса ҳозирги тест тизими замон талабига жавоб бермаслигини айтиб халқаро тажрибани ўрганиш, абитуриентнинг ижодий қобилиятини баҳолаш ҳам кераклигини урғулади.

    * * *

    Кириб келди олтин куз, газ-светдан умид уз. Куз қуруқ келди, бироқ охирги ҳафталар совуши билан газсиз ва электрсиз фуқаролар тураржойини қўлбола усулларда иситиш чорасини кўришга киришди. Ёнғин хавфсизлигини ҳисобга олмай ўрнатилган қўлбола иситиш мосламалари эса хавф-хатар ўчоғига айланиб, ҳар йилгидек фуқаролар ўлимига сабаб бўла бошлади.

    19 ноябрь куни Жиззахнинг Зомин туманида ИИБ биносини қураётган етти нафар ёлланма ишчи ис газидан заҳарланиб, воқеа жойида вафот этди.

    Аввалроқ Жиззах вилояти Дўстлик туманида ис газидан бир оиладан икки киши заҳарлангани ва улардан бири вафот этган эди. 17 ноябрь куни эса Наманганда она ва унинг икки фарзанди ис газидан заҳарланиб ҳалок бўлди. Ноябрь ойининг бошларида Самарқанддаги янги қурилаётган уйда беш нафар уста ис газидан заҳарланган эди.

    * * *

    Энди эгизак осмонўпарларни кўриш учун АҚШ ёки Малайзияга боришингизга ҳожат қолмайди. Чунки яқин йиллар ичида Наманганда эгизак осмонўпар бинолар қурилади. Namangan Square’да тахминан 325 000 квадрат метр иш жойи, турар жойи ва чакана савдо майдончаларини 10 гектардан ортиқ парк майдонида ноёб ландшафт дизайн билан қуриш режалаштирилган. Namangan Square’нинг асосий безаги ноёб дизайн ва конструксияли икки осмонўпар бино бўлади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    * * *

    22 ноябрь санаси Ўзбекистонда биринчи қорни инъом этди. Тошкент, Бухоро, Сурхондарё каби вилоятларда майда шакар қор ёғди. Шунингдек, қор Фарғона водийсига элтувчи Қамчиқ довонини қоплади. Қор ҳавоси бутун республикага таъсир қилиб аёз кириб келди. Гидрометеорологлар энди илиқ ҳаво қайтмаслигидан дарак бермоқда. Декабрь ўртача нам ва ҳарорат бўйича мўътадил бўлади. Ой давомида ҳарорат кечаси 2—7 даража илиқдан 0—5 даража совуққача, кундузи 10—15 даража илиқдан 0—5 даража илиққача ўзгариб туради.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    * * *

    Хабарингиз бор – ўтган ҳафта Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг журналистларга таҳдидли аудиоси тарқалиб кетиши интернетда катта акс-садо берганди. Президент Шавкат Мирзиёев 22 ноябрь куни видеоселекторда давлат идоралари раҳбарларининг оммавий ахборот воситалари ходимлари билан муносабатлари масаласига ҳам тўхталгани муомала маданиятини унутган раҳбарга тегишли деб талқин этилди.

    ...Матбуотни фаолиятимизни акс эттирувчи кўзгу деб билишимиз керак. Афсуски, кўп йиллар давомида биз ана шу кўзгуга қарашни ўзимизга эп кўрмадик. Оқибатда ҳақиқий қиёфамизни кўролмай қолдик. Халқимизга очиқ-ойдин маълум бўлиб турган айбу нуқсонларимизни тан олмасдан, «мен ҳаммадан зўрман» деб ўзимизга бино қўйиб, кеккайиб юравердик. «Юзинг қийшиқ бўлса, ойнадан ўпкалама» деган доно мақолни буткул унутиб қўйдик... Барча бўғиндаги раҳбарларнинг жамоатчилик билан, айниқса оммавий ахборот воситалари билан муомала маданияти ҳар қачонгидан ҳам муҳим масалага айланди.

    Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев.

    * * *

    Тошкентда илк бор аралаш жанг санъатлари бўйича ГФC-20 (Gorilla Fighting Championship) турнири ўтказилди. Турнирга фахрий меҳмон сифатида Ҳабиб Нурмагомедов, Рой Жонс каби жанг санъати юлдузлари таклиф этилди. Humo Arena’да ўтган 13 та жангнинг еттитасида ўзбекистонлик спортчилар ҳам октагонга чиқишди. Нурсултон Рўзибоев, Жаҳонгир Жумаев, Аҳлиддин Мирзадавлатов, Музаффар Ражабов, Авлиёхон Ҳамидов ғалабага эришишган бўлса,  Жамшид Раҳмоналиев ва Амин Эргашев мағлубиятга учрашди. Асосий жанг россиялик Умар Нурмагомедов ҳамда аргентиналик Брайан Гонсалес ўртасида бўлиб, Нурмагомедов ғалаба қучди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Дарё» янгиликларини кузатиб боринг. Ўзбекистон ва дунё хабарларидан энг биринчи воқиф бўлинг.

    24.11.2019, 20:47   Изоҳ (0)   52193
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда «Соннат» занжири фош этилиб, 15 млн сўмлик психотроп таблеткалар савдосига чек қўйилди

    24.11.2019, 19:51

    Ўзбекистонда тамаки ва алкоголь маркировкаланадиган ҳамда келгусида кузатиладиган маҳсулотлар рўйхатига киритилди

    24.11.2019, 18:52

    Танзила Норбоева МДҲ Парламентлараро ассамблеясининг мажлисларидан бирини Ўзбекистонда ўтказишни таклиф қилди

    24.11.2019, 18:25

    Ўзбекистонда йилнинг энг яхши шошилинч тиббий ёрдам ҳамшираси аниқланди

    24.11.2019, 17:54

    Самарқандда «Реал Мадрид» футбол академияси очилади

    24.11.2019, 17:33

    Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг БААдаги ваколатхонаси вазифалари белгиланди

    24.11.2019, 16:48
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.