• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12704.02
    • RUB162.43
    • EUR14871.33
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Трамп кетадими, йўқми? Америка СССРга нега миннатдорлик билдириши керак? Жаҳон матбуоти шарҳи

    «Дарё» ўтаётган ҳафтада дунё матбуотида кенг ёритилган, кўпчиликнинг қизиқишига сабаб бўлган мақолалар шарҳига тўхталиб ўтади.

    Импичмент юзасидан беш масала

    Президент Трамп импичменти масаласи кўтарилгандан бери икки ой ўтди. Маълумки, президентнинг Украинага ҳарбий ёрдам бериш ташаббусдан демократлар ҳам, республикачилар ҳам бош тортди. Шунингдек, Трамп Жо Байденга тегишли компания фаолиятини Украина президенти шахсан назоратга олишини сўраган ва 2016 йилдаги фитна назариясини ўрганилишини истаган. Айни пайтда Трамп маъмуриятининг айрим мансабдор шахслари бизнесига сиёсий маъно бераётгани маълум.

    Фото: Los Angeles Times

    Фото: Los Angeles Times

    Конгрессдаги тингловлар мобайнида демократларнинг Трампга қарши даъволари ишонарли бўлиши учун қуйидагиларни аниқлаштириш лозим бўлади:

    1) Ким раҳбарлик қилади?

    Украинага босим уюштиришни Трамп буюрганми ёки унинг маъмуриятидаги айрим амалдорларми, аниқлаш жоиз.

    Сентябрь ойида The Washington Post Тармп маъмурияти раҳбари Мик Малвенига Украинага ҳарбий ёрдам беришни тўхтатиш борасида буйруқ берган, деб ёзган эди. Лекин Конгрессдаги суриштирувлар давомида буни исботлашнинг имкони бўлмади. Маъмуриятнинг бюджет бўлими расмийлари кўрсатма беришдан бош тортди.

    2) Малвени бу вазиятда қандай вазифани амалга оширган?

    Украинага ҳарбий ёрдам нега тўхтатиб қўйилганини биладиган ягона шахс Малвенидир. Малвени Трамп Украинани сайловга аралашганини текширишга мажбур қилиш учун ёрдамни тўхтатган деб баёнот берди. Сўнг Малвени гапларидан тона бошлади.

    3) Рудольф Жулианининг роли қандай?

    АҚШнинг Украинадаги димпломатлари ва миллий хавфсизлик хизмати ходимлари Трампнинг шахсий адвокати Украинада ким учун ва қандай яширин сиёсат юргизгани масаласида хавотир билдирган. Афтидан, Жулиани Трампга таъсир эта олади. Трамп июль ойида Зеленский билан телефондаги мулоқоти чоғида «жаноб Жулианидан сизга телефон қилишини сўрайман», деган. Жулианининг Украинада қандай манфаатлари бор? Бунга ҳам аниқлик киритилишига зарурат бор.

    4) Украина тарафи нега ҳарбий ёрдам тўхтатиб қўйилгани-ю, нега Овал кабинетдаги учрашув кечиктирилганидан бохабар бўлганми?

    АҚШнинг Украинадаги элчиси лавозимида ишловчи У. Тэйлорнинг сўзларига кўра, украинлар демократлар фаолияти тергов қилинишини эълон қилинсагина ҳарбий ёрдам олиши мумкинлигини билган. Лекин улар бундай текширув ўтказилишини истамаган.

    Бироқ демократлар Трамп «бир хизмат учун бошқа хизмат» таклиф қилганини билиш шарт эмас, у ўз манфаати учун тамагирликка қўл ургани унга нисбатан импичмент эълон қилиш учун етарли сабаб деб гапира бошлади. Мансабдан шахсий манфаатлари йўлида фойдаланишнинг ўзи айб аслида.

    5) Нима учун Трамп Украинани ёқтирмайди?

    Афтидан, Украина 2016 йилдаги сайловга аралашгани ҳақидаги фикрларга президентни ишонтиришган. Балки шу сабаб Трампнинг Украинага нисбатан муносабати ўзгариб қолган.

    Трамп 2016 йилги сайлов натижасида юзага келган дилхираликни, сайлов штаби раҳбари Пол Манафортнинг сиёсий карьераси ачинарли тугаганини эсдан чиқара олмаган. Шунинг учундир, Трамп сайловга Россия эмас, Украина аралашганига ишонмоқда.

    Эслатма: собиқ вице-президент Жо Байден ҳозирги сайловолди курашида демократлар орасида етакчилик қилмоқда. Аммо у собиқ Украина президенти Пётр Порошенко даврида Украинага серқатнов бўлиб қолгани, кичик Байденнинг Украинадаги газ компанияларидан бирига раҳбарлиги албатта бир қатор саволларни юзага чиқаради.

    Трамп 2020 йилги сайлов олдидан шу масалани кўтариб чиқиб, асосий рақибига зарба беришга уриниши ҳам аниқ. Нима бўлганда ҳам, Трамп бу масалада ваколатидан фойдаланмаслиги керак.

    Демократлар айнан шу масалани баҳона қилиб импичмент масаласини кун тартибига олиб чиқди. Лекин улар бу масалада ижобий ютуққа эришиши даргумон.

    Совуқ уруш ҳақидаги ёлғон тасаввурлар

    The Daily Beast нашри Совет Иттифоқига ташаккур айтишнинг айрим сабабларига тўхталиб ўтар экан, СССР ва капиталистик АҚШ қарама-қаршилиги борасида аксарият нотўғри тасаввурга эга, деб ёзади.

    30 йил аввал немислар Берлинни иккига ажратиб турган деворни бузиб ташлади. Бу рамзий воқеа совуқ уруш хотимасининг бошланиши бўлди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Совуқ уруш давридаги қарама-қаршилик қўрқув, паранойя ва улкан ёлғондан иборат бўлди.

    Дастлабки ҳақиқат шу эдики, илк зарбани америкаликлар берди. Президент Гарри Трумен Совет Иттифоқи Тинч океани ҳавзасида урушга киришининг олдини олиш учун Японияга атом бомбалари ташлади. Иосиф Сталин бу қандай белги эканини яхши тушунди ва қуролланиш пойгасига старт бериб юборди.

    Лекин душман – уни «ёвузлик империяси» деб ҳам атай бошлашди – аслида америкалик сиёсатдонлар маҳсули эди. Аслида Кремлда қўрқиб кетган юлғичлар тўдаси ўтирар, уларнинг давлатчилиги воқеликдан йироқ бўлиб, ҳалокат ёқасида мувозанат сақлашга уринаётган эди.

    Шундай даврда совуқ уруш инсон ҳаётини ва пулни бебилиска харжлашга айланди. Аслида эса ҳар нарса ҳал қилинган ва бу ўз дарвозасига тўп уришга ўхшаб кетарди.

    Америкалик миллионлаб инсонларга Иккинчи Жаҳон урушига бир томонлама ёндашиш ўргатилди. Нацистлар Германияси ва милитаристик Японияни тор-мор қилишда қудратли саноатимиз ва енгиб бўлмас даҳолигимиз ҳал қилувчи вазифа ўтади, деб сингдирилди. Қизиқ, америкалик ўқувчиларга «совет халқи ва Қизил армия олдида чексиз қарздормиз», деб ўрганганида, совуқ уруш тақдири қандай кечган бўларди? Уларнинг ҳайратланарли даражадаги мардлиги-ю қатъияти демократияни Паттон ва Иводзимадан кам даражада қутқаргани йўқ (Паттон – Ғарбий фронтдаги АҚШ генералларидан бири, Иводзима – АҚШнинг Япония ҳудудидаги 1945 йил февралида бошлаган биринчи ҳарбий амалиёти).

    Иккинчи Жаҳон урушидан кейин Совет Иттифоқига миннатдорлик билдириш учун тўққиз сабаб:

    1. Мисли кўрилмаган қурбонлар. Фақат Сталинград жангининг ўзида Қизил армия АҚШ бутун Иккинчи жаҳон уруши даврида қурбон қилганидан-да кўпроқ инсонларни йўқотган;
    2. Япония билан уруш АҚШ томони атом бомбаси ташлагани учунгина Токиони капитуляцияга имзо чекишга мажбурламаган. Хирохито ва япон ҳарбий штаби Сталин қўққисдан уюштирган ҳужумидан кўпроқ чўчиб кетган;
    3. Ракеталарга эга Юқори Вольта. Бутун совуқ уруш давомида Совет Иттифоқи ўзини аранг эплаган. Аҳолининг асосий эҳтиёжлари – уй-жой ва озиқ-овқат билан таъминлашни қийинчилик билан қондирган. Уй-жойга бўлган эҳтиёжни кўп қаватли уйлар қуриш билангина қондириш мумкин эди, аммо Совет Иттифоқида беш қаватдан баланд иморатлар солиш учун қурилиш хом ашёси бўлмаган;
    4. Советлар жосуслик тармоғини Англия Кембрижидаги аслзодалардан ташкил этган. Бундан ташқари, Манхеттен лойиҳасидаги баъзи британиялик физик олимлар советлар «ихлосманди» бўлиб, улар шарофати билан Сталин олимлари атом бомбаси чизмаларини бомба ҳали Японияга ташланмасдан илгарироқ қўлга киритган эди;
    5. Жозеф Маккарти – реаксион кайфиятдаги республикачи сенатор сифатида коммунистлар ва уларга хайрихоҳ бўлганларни таъқиб қилган. Маккарти шундай инсон эдики, ҳатто ўз нутқларига ҳам ишонмаган ва қанча уринмасин, ҳукумат аъзолари ичидан бирорта ҳам коммунистни қўлга тушира олмаган;
    6. Домино назариясини илк бор Дуайт Эйзенхауэр илгари сурган эди. Эйзенхауэр фикрича, Вьетнамда Кремль тараф кучлар ғалаба қилгудек бўлса, коммунистик мафкура деб аталмиш вирус Япония, Янги Зекандия ва Австралияга ҳам кириб бориши мумкин эди. Айнан шу ерда Эйзенхауэр адашган эди. Амалда ХХ асрдаги барча инқилоблар мустамлакачилик мафкурасига қарши қаратилган эди;
    7. Виждонан айтганда, ядровий қуролланиш борасида АҚШ Совет Иттифоқидан ортда қолмаган. Бомбардимончи учоқлар нисбатига кўра ҳам АҚШ СССРга устунликни бой бермаган. Қитъалараро бомбардимончи учоқларни яратишда тактик ядро қуролланишни ишлаб чиқишда, водород бомбасини синовдан ўтказишда, қаттиқ ёнилғили қитъалараро баллистик ракеталарни ишлаб чиқишда АҚШ биринчи бўлган;
    8. 1977 йилда президент Картер МРБнинг махфий дастурини ишга туширган. Режанинг асосий мақсади Афғонистон, Грузия, Озарбайжон ва Чеченистонда радикал ислом ва этник зўравонликни рағбатлантириш орқали Совет Иттифоқини титратиш эди. 1979 йилда СССР Афғонистонга 700 минглик қўшин киритганида Вашингтон радикал исломчиларни дастаклашни кескин кучайтирган. Алалхусус операция бир неча миллиард долларга тушаётган кенг миқёсли дунёвий жиҳодга туртки бўлди;
    9. Иккинчи жаҳон урушидан сўнг советларга миннатдорлик билдириш ўрнига улар душманга айлантирилди. Инсоният йўқ бўлиш хавфи остида яшади. Совуқ уруш, кўплаб таҳлилчилар назарида, бахтли тасодиф туфайли ниҳоясига етди.
    Боливиянинг собиқ президенти мамлкатдаги инқирозни бартараф қила оладими?

    The Wall Street Journal нашрининг маълум қилишича, Эво Моралес муддатининг охирига қадар мансабда қоладиган бўлса, кейинги сайловда иштирок этмаслигини маълум қилган. Шундай бўлган тақдирда Боливия инқирозлар кўчасидан чиқа оладими?

    Сешанба куни The Wall Street Journal нашрига интервью берган жаноб Моралес, ўз таъбири билан айтганда, Боливияга келишув таклиф қилди. Унинг таклифи эса Боливияга осойишталик олиб келиши ва мамлакатни инқироздан чиқаришини мумкин.

    Фото: AP

    Фото: AP

    Мамлакатдаги инқироз Эво Моралес тўртинчи муддатга ҳокимиятда қолиш истагида сайлов натижасини қалбакилаштирилиши сабабли юзага келди; президент мамлакатни тарк этишга мажбур бўлди.

    60 ёшли Моралес 10 ноябрь санасида истеъфога чиқишга мажбур бўлди. Мамлакатдаги тартибсизлик ва норозилик қуролли кучлар қўмондони Уилям Калиманнинг президентга ваколатини топширишни тавсия этганидан сўнг юз берди. Хавфсизлик кучлари қўллаб-қувватлашидан мосуво бўлган президент ҳукуматга қарши ғалаёнлар манзарасида Боливияни тарк этди.

    Моралес вақтинча ҳукуматни бошқаришни қўлга киритган Анес ҳақида гапирар экан, «уюшган халқ диктатура кетишини истайди, бунинг эвазига биз номзодимизни кейинги сайловга қўймаймиз; одамлар ҳалок бўлмаслиги, тинчлик масаласи юзага чиқадиган бўлса, муаммо йўқ, ҳокимиятдан воз кечаман», деб айтди.

    Сешанба куни Моралеснинг минглаб тарафдорлари ёқилғи ва озиқ-овқат пойтахтга киришини тўсиб қўйди ва Анесдан ҳокимиятдан воз кечишни талаб қилди.

    «Меҳнаткашлар ва Боливия халқи учун бу ҳукумат вақтинчалик ҳукумат эмас, аксинча, де факто ҳукуматдир. Улар қатағон сиёсатини юргизмоқда, одамларимизни ўлдирмоқда. Улар мамлакатимизнинг душманларидир», – деб ёзди Моралес Twitter-саҳифасида.

    https://twitter.com/evoespueblo/status/1196851849321693185

    Моралес Twitter’да нима дейишидан қатъи назар, мамлакатга қайтиб келадиган бўлса, ҳокимиятда қолиши мумкин.

    Моралес Боливиядаги воқеаларда АҚШни айблаб келади. Унинг назарида, америкаликлар Моралес Боливия сиёсатига қайтишига қарши. Нега энди америкаликлар бир ҳиндудан шу даражада қўрқади, деган савол ҳам йўллади у.

    Моралес кокаин ишлаб чиқарувчилар касаба уюшмасининг раиси бўлган пайтда машҳурликка эришди. У ҳокимият тепасига 2006 йилда келди; 2009 ва 2014 йилги сайловларда ғалаба қозонди.

    Унинг ҳукумати мамлакат ижтимоий ўсишига сезиларли ҳисса қўшди. Иқтисодий ўсиш суръати 4 фоизни ташкил этди. Бу Лотин Америкасидаги яхши кўрсаткич эди. Мамлакатдаги қашшоқлик даражаси сезиларли даражада камайди.

    Жаҳонгир Эргашев тайёрлади.

    23.11.2019, 10:27   Изоҳ (0)   94679
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    АҚШ генерали гипертовушли қурол қачон жанговар стартга тайёр бўлишини маълум қилди

    23.11.2019, 06:35

    Трамп Покистон ҳукуматига гаровга олинганларнинг озод қилинишидаги иштироки учун миннатдорлик билдирди

    23.11.2019, 01:30

    Гурбангули Бердимуҳамедов ғалла етиштиришни камайтириб пахтага кўпроқ эътибор қаратишни буюрди

    22.11.2019, 23:41

    Туркия ИШИДнинг ашаддий террорчиси қўлга олинганини маълум қилди

    22.11.2019, 22:56

    Илон Маск Tesla биринчи электромобиль пикапини намойиш қилди (фото+видео)

    22.11.2019, 21:34

    Покистон ТАПИ қувури қурилиши бошланишидан аввал туркман гази нархини туширишни талаб қилмоқда

    22.11.2019, 19:37
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими



    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди



    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз

     

    Тавсия этамиз

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    21 июл, 14:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ярим йилда ёқилғи-энергетика соҳасига етказилган 758 млрд сўм зарар ундирилди — Бош прокуратура

    Ўзбекистон | 23 июл, 00:00

    “Обама, Клинтон ва Байденни жиноий жавобгарлик кутмоқда” — Трамп 

    Дунё | 22 июл, 23:50

    “Сўнгги кунлардаги иссиқ об-ҳаво 70 фоизга яқин аҳоли уйқусига салбий таъсир қилмоқда” — иқлимшунос

    Ўзбекистон | 22 июл, 23:35

    Ўзбекистон ДХХ раиси Кобулда “Толибон” мудофаа вазири билан учрашди 

    Ўзбекистон | 22 июл, 23:19

    Афғонистон жанубида болалар ўйинчоқларини сотиш тақиқланди 

    Дунё | 22 июл, 22:50

    Наманганда 82 марта қоида бузган ҳайдовчининг машинаси жарима майдонига жойлаштирилди

    Ўзбекистон | 22 июл, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.