Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов келаси йили буғдой режасини камайтириш ва пахта режасини ошириш бўйича топшириқ берди. Туркманистон Давлат агентлигининг хабар беришича, мамлакат президенти бу ҳақда агросаноат комплексини ривожлантириш бўйича ўтказилган йиғилишда мутасаддиларга тегишли вазифаларни белгилаб берган.
Бердимуҳамедов мустақил ОАВ режани бажарилмагани ҳақида хабар бераётганига қарамай агросаноат комплексида ишлар яхши кетаётганини қайд этган.
«Давлат раҳбари жорий йилда 1 миллион 650 минг тонна ғалла йиғиб олингани, шунингдек, 1 миллион 60 минг тонна пахта терилганини таъкидлади. Қишлоқ хўжалигининг бошқа йўналишларида ҳам муваффақиятларга эришилди», — деб ёзган Туркманистон давлат ахборот агентлиги.
Мавзуга доир:
«Бу текстиль маҳсулотлари ишлаб чиқариш, пахта ёғи етиштириш ва чигитдан техника йўлида фойдаланиш имконини беради», — деб ёзган агентлик.
Изоҳ (0)