• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +40°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    ИИББ ҳайдовчи ва ЙПХ ходими ўртасида содир бўлган можаро юзасидан расмий маълумот берди (видео)

    Тошкент шаҳар ИИББ ижтимоий тармоқларда ЙПХ ходими ва ҳайдовчи ўртасида содир бўлган тортишув борасидаги видео юзасидан расмий маълумот берди.

    Кадр: YouTube

    Кадр: YouTube

    2019 йил 14 октябрь куни ИИББ ЙҲХБ ходими Тошкент шаҳри Яшнобод тумани Фарғона йўли кўчаси «Қўйлиқ» бозори қаршисида хизмат олиб бораётиб, Damas русумли автоуловда йўл ҳаракати қоидаларининг 9-банди талабини бажармасдан, яъни хавфсизлик камарини тақмасдан бошқариб келаётган ҳайдовчини тўхтатиб, ҳайдовчидан транспорт воситасининг ҳужжатларини тақдим қилишини сўраган.

    Ҳайдовчи эса ҳужжатларни тақдим қилишдан бош тортиб, ЙПХ инспекторидан хизмат гувоҳномасини ва дислокациясини кўрсатишни талаб қилган. ЙПХ инспектори жойлашув дислокациясини кўрсатмагани учун ҳайдовчи ЙПХ инспекторига бўйсунмасдан ҳуқуқбузарлик содир бўлган жойдан кетиб қолган.

    «Шу куни тасдиқланган жойлашув тақсимотига кўра, ЙПХ инспектори 1-навбатга «ТҲАЙ—Толариқ» кўчалари чорраҳасига жалб қилинган. Хизматини якунлаб, батальон базасига борган ва иш натижалари ҳамда дислокация кўчирмасини гуруҳ командирига топширган. Аммо «Қўйлиқ» бозори олдида тирбандликлар юзага келганлиги сабабли батальон командирининг кўрсатмасига асосан гуруҳ командири томонидан қўшимча дислокация қилиниб, шахсий таркиб ёрдамчи куч сифатида «Қўйлиқ» бозори олдида хизмат ўташга жалб қилинган», — дейилади маълумотда.

    Қайд этилишича, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 975-сонли қарори иловаси 1-боби 9-банди талабларига асосан:

    • транспорт воситаси тўхтатилганида ҳайдовчи ЙПХ ходими айнан тўхтатилган ҳудудда дислокацияга асосан хизмат ўтаётганлиги ҳақида Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланган шаклдаги тасдиқланган дислокациянинг кўчирмаси билан шу жойнинг ўзида танишиши мумкинлиги;
    • ЙПХ ходимининг дислокацияси ушбу ходим хизмат олиб бораётган Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг саф бўлими бошлиғида сақланиши ва ҳайдовчининг мурожаатига биноан ўн беш кун ичида ёзма равишда маълумот берилиши белгилаб қўйилган.
    Қарор иловасининг 4-боби («Йўл ҳаракати қатнашчиларининг йўл-патрул хизмати ходимлари билан ўзаро муносабатларидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари») 18-бандига мувофиқ, йўл ҳаракати қатнашчилари ЙПХ ходимлари билан ўзаро муносабатларда қуйидаги ҳуқуқларга эга:
    • ўзи тўхтатилган ҳудудда ЙПХ ходими хизмат олиб бориши мумкинлиги ҳақидаги дислокация кўчирмаси билан шу жойнинг ўзида танишиш ёки махсус тадбирлар ўтказилаётганлиги ҳақида МАДХ — АДХдан маълумот олиш;
    • ҳуқуқбузарлик тўғрисида маъмурий баённома расмийлаштирилганидан сўнг, ЙПХ ходимининг дислокацияси сақланаётган саф бўлими (бўлинмаси) бошлиғидан дислокация ҳақида ёзма маълумот беришни талаб қилиш.
    Қарор иловасининг 19-бандига мувофиқ йўл ҳаракати қатнашчилари ЙПХ ходимлари билан ўзаро муносабатларда қуйидагиларга мажбур:
    • ЙПХ ходимининг қонуний талабларига бўйсуниши ва уларни бажариш;
    • транспорт воситасини бошқаришда белгиланган ҳужжатларни (транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномаси, ҳайдовчилик гувоҳномаси, суғурта полиси, юк ҳужжатлари), шахсини тасдиқловчи (ҳайдовчи транспорт воситасини ҳайдовчилик гувоҳномасисиз бошқарган ҳолларда) ҳужжатларни ЙПХ ходимлари талаб қилганда текшириш учун тақдим этиш.
    Қарорда ЙПХ инспектори томонидан тўхтатилган йўл ҳаракати қатнашчисига шу жойнинг ўзида инспекторнинг хизмат олиб бориши дислокацияси кўчирмаси кўрсатилмаган тақдирда ҳайдовчи транспорт воситасини бошқаришда белгиланган ҳужжатларни (транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномаси, ҳайдовчилик гувоҳномаси, суғурта полиси, юк ҳужжатлари), шахсини тасдиқловчи (ҳайдовчи транспорт воситасини ҳайдовчилик гувоҳномасисиз бошқарган ҳолларда) ҳужжатларни ЙПХ ходимига тақдим этмаслиги белгиланмаган.

    Инспектор ва ҳайдовчининг мазкур вазиятдаги барча хатти-ҳаракатларининг қонунийлиги юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан тегишли ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

    «Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан шаҳримизнинг йўлларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш борасида олиб бораётган барча чора-тадбирлар фақатгина инсонларнинг саломатлиги ва ҳаётини сақлаш мақсадида амалга оширилади.

    Ҳурматли пойтахтимиз аҳолиси ва меҳмонлари! Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ сизларни йўлларда доимо қоидаларга риоя этиб ҳаракатланишга чақиради», — дейилади ИИББ хабарида.

    23.11.2019, 11:07   Изоҳ (0)   50026
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Маҳаллий поездларга 60 кун олдиндан чипталар сотишга рухсат берилди

    23.11.2019, 10:46

    Ўзбекистонда мақом мактаб-интернатлари ташкил этилади

    23.11.2019, 10:08

    Олти маротаба фирибгарлик қилган наманганлик аёл Бухорода еттинчи маротаба судланди

    23.11.2019, 09:47

    Ўзбекистонда мактаблар «ташвиш тугмалари» билан жиҳозланади

    23.11.2019, 09:26

    «Тошкент—Қоракўл» йўналишида қатновчи автобус бузилиб қолди. 40 га яқин йўловчига узоқ вақт ҳеч қандай ёрдам кўрсатилмаган

    23.11.2019, 09:07

    Мирободда Spark ва Lacetti тўқнашди

    23.11.2019, 08:44
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Мадуро Салвадор президентини депортация қилинган венесуэлаликларни қийноққа солишда айблади

    Дунё | 19 июл, 19:10

    Исроил ва Сурия ўт очишни тўхтатишга келишиб олди 

    Дунё | 19 июл, 18:45

    Сунъий йўл нотекисликлари хавфсизликни кўзлаб ўрнатилганми ёки муаммо туғдириш учун? 

    Ўзбекистон | 19 июл, 18:13

    “Ливерпуль” Бундеслигада ўйнайдиган ҳужумчи учун 100 млн евро сарфлаши мумкин

    Спорт | 19 июл, 18:10

    Россия Германия билан тузилган ҳарбий-техник ҳамкорлик тўғрисидаги битимдан чиқди 

    Дунё | 19 июл, 18:00

    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди

    Реклама | 19 июл, 18:00

    Лос-Анжелесдаги машғулот базасида юз берган портлашда уч нафар шериф ёрдамчиси ҳалок бўлди

    Дунё | 19 июл, 17:30

    Безарардек туюлса-да, қондаги қанд миқдорини ошириб юборадиган маҳсулотлар

    Лайфстайл | 19 июл, 17:01
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.