Ўзбекистонда маҳаллий йўналишларда ҳаракатланаётган барча йўловчи поездларга 60 кун олдиндан чипталар сотилишига рухсат берилди. Бу ҳақда «Ўзтемирйўлйўловчи» акциядорлик жамияти матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, бу кўп сонли йўловчиларнинг талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда амалга оширилмоқда.
Қайд этилишича, ушбу ўзгариш 2019 йил 8 декабрдан бошлаб амал қилади. Шу санадан эътиборан маҳаллий йўналишлардаги барча поездларга 60 кун олдиндан чипталар сотиб олиш мумкин бўлади.
Таъкидланишича, ушбу муддат бундан аввал 45 кунни ташкил қилган.
Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш мумкин эканлиги билдирилган.
Изоҳ (0)