Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 24-тури доирасида 23 ноябрь, шанба куни навбатдаги 2 та ўйин якунланди.
Миржалол Қосимов бошлиқ Олмалиқнинг ОКМК жамоаси меҳмонда «Қўқон-1912»га қарши майдонга тушди.
Беллашувда меҳмон жамоа вакиллари Зафар Полвонов (26), Миржамол Қосимов (29) ва Элгужа Григалашвили (68) урган голларга қўқонликлар Қувондиқ Рўзиев (90+3)нинг голи билан жавоб қайтарди.
Натижада ОКМК сафарда «Қўқон-1912» устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва 3 очкога эга бўлди.
Қайд этиш жоиз, ушбу ғалабадан сўнг ОКМК очколари сонини 29 тага етказди ва жамоа мусобақа жадвалида 9-ўринда бормоқда. «Қўқон-1912» эса 24 очко билан 11-ўринни банд қилиб турибди.
Шу куни Бекободнинг «Металлург»I эса ўз уйида Самарқанднинг «Динамо» клубини қабул қилди.
Ўйин давомида Камолиддин Тожиев (63), Зоҳид Абдуллаев (70), Исломбек Исоқжонов (76), Музаффар Музаффаров (88) ҳамда Аброр Тошқўзиев (90+3) ўз номига биттадан голни расмийлашитирб қўйди.
Шу тариқа «Металлург» «Динамо» дарвозасига жавобсиз 5 та гол уриб, йирик ғалабага эришди (5:0).
Таъкидлаш жоиз, «Металлург» 31 очко тўплаган ҳолда мусобақа жадвалида 7-ўринга кўтарилиб олди. Сўнгги ўриндаги «Динмо» ҳисобида эса 18 очко мавжуд.
Суперлига
24-тур баҳси
23 ноябрь, шанба
«Қўқон-1912»—ОКМК 1:3
Голлар: 0:1 — 26 Полвонов, 0:2 — 29 Қосимов, 0:3 — 68 Григалашвили, 1:3 — 90+3 Рўзиев«Металлург»—«Динамо» 5:0
Голлар: 1:0 — 63 Тожиев, 2:0 — 70 Абдуллаев, 3:0 — 76 Исоқжонов, 4:0 — 88 Музаффаров, 5:0 — 90+3 ТошқўзиевЯнада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)