Янгийўл тумани ҳокимлиги фуқаро Сабина Бакаеванинг Халқобод полигонида чиқиндиларни ободонлаштириш масаласига ечим топишини сўраб йўллаган мурожаатига жавоб қайтарди.
Мурожаат мазмунига кўра, Бобур қишлоғи ёнида жойлашган Халқобод полигонида чиқиндиларни ободонлаштириш масаласига ечим топилиши ва бу борада чора-тадбирлар кўриб чиқилиши сўралган.
Туман ҳокимлиги жавобига кўра, чиқинди полигони 37,5 гектар ер майдонидан иборат.
«Янгийўл тумани ва шаҳрига хизмат қиладиган ушбу чиқиндилар полигони ‘Тоза ҳудуд’ давлат унитар корхоналари ҳудудлари Тошкент вилояти бошқармаси балансида бўлганлиги учун бу масалага аниқлик киритиш ҳамда ечимини топиш учун ташкилотга мурожаат этиш мақсадга мувофиқ деб топилган», — дейилади хабарда.
Мавзуга доир: Маиший чиқиндиларни йўқ қилиш полигони қандай ишлайди?
Изоҳ (0)