Касби туманининг «Қамаши» қишлоғида 2 қаватли эски маданият бўлимининг хароба биносидан ҳали ҳам фойдаланиб келинмоқда. Nasafnews’нинг ёзишича, бино ўтган асрда қурилган бўлиб, унинг қурилган аниқ вақти номаълум.
Суратлардан бинонинг иккинчи қаватининг қулаб тушиш хавфи юқори эканлигини кўриш мумкин.
Шундай бўлса-да, бу бинонинг айрим хоналарида тумандаги баъзи ташкилотларнинг бўлимлари жойлашган.
Изоҳ (0)