Ички ишлар вазирининг жамоатчилик тартибини сақлаш бўйича ўринбосари Муҳиддин Жўраев лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда «Дарё»нинг ҳукуматдаги манбалари маълум қилди.
Бу борадаги тегишли фармон Президент Шавкат Мирзиёев томонидан 18 ноябрь куни имзоланган. 19 ноябрь куни ўтказилган йиғилишда вазир ўринбосарининг лавозимдан озод этилишини бош вазир Абдулла Арипов эълон қилган.
Муҳиддин Жўраев 2018 йилнинг декабрида ички ишлар вазири ўринбосари лавозимига тайинланган эди. Бунга қадар у Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи (2016—2018 йиллар), шунингдек, Мирзо Улуғбек ИИБ бошлиғи лавозимларида ишлаган.
Шунингдек, ИИВ тизимидаги яна бир қатор мансабдорлар бўшатилган. Хусусан, ИИВ Қоровул қўшинлари қўмондони генерал майор Дмитрий Пан ҳам лавозимидан озод этилган.
Изоҳ (0)