Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳрида пахта чигитидан ёғ ишлаб чиқараётган ноқонуний цех фаолияти аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаментининг Шаҳрисабз шаҳар бўлими вилоят ИИБ билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирда фуқаро Б.И. яширин цех ташкил қилиб, қонунга хилоф равишда пахта чигитидан ёғ ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келаётганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)