• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12880.35
    • RUB156.68
    • EUR14535.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон чегара пунктларидаги назорат тартибига вақт чекловлари ўрнатилди

    Ўзбекистон давлат чегараси орқали шахслар, транспорт воситалари ва товарларни ўтказиш пунктларида чегара, божхона, санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария назоратидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Низом 2017 йилги шундай ҳужжат ўрнига қабул қилинган, аввалги низом ўз кучини йўқотган, дея хабар бермоқда Norma.

    Фото: Norma

    Фото: Norma

    Янги низомга киритилган қўшимчалардан бири экологик назорат тушунчаси ва унинг батафсил таърифи бўлди.

    Белгиланишича, давлат чегарасини кесиб ўтишда «Қизил китоб»га киритилган ёки Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ олиб кириш ва олиб чиқиш тақиқланган ўсимлик ҳамда ҳайвонот дунёси объектлари, уларнинг қисмлари, ҳосилалари, яшаш фаолияти маҳсулотлари, ботаник ва зоологик коллекциялар давлат экологик назоратидан ўтказилади. Экологик назорат объектларини олиб кириш ва олиб чиқиш, шунингдек, уларни транзит олиб ўтишга қонун ҳужжатларига мувофиқ йўл қўйилади.

    Давлат чегараси орқали ўтадиган автотранспорт воситалари, товарлар, қўл юки ва багажини божхона назоратидан ўтказиш жараёнида экологик назорат объектлари аниқланганда, божхона органлари ходимлари томонидан Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳудудий органлари мутахассислари жалб қилинади. Экологик назорат меъёр ва қоидалари бузилиши аниқланганда қўмита мутахассислари қоидабузарликни расмийлаштиради ва ҳужжатлаштиради, объектни олиб қўйиш, утилизация қилиш ёки бошқа турдаги ҳаракатларни қўллаш чораларини кўради.

    Давлат назорати органлари томонидан ўтказиш пунктида ҳайдовчилар, товарлар ва транспорт воситаларининг назорат тартиб-таомилларидан ўтказилиши «Ягона дарча» божхона ахборот тизими орқали амалга оширилади. Бунда ўтказиш пунктига автотранспорт воситаси кириши ва чиқиши вақтлари, уларнинг ҳар бири давлат назорати органлари томонидан тегишли назорат тартиб-таомилларидан ўтказилиши қайд этиб борилади. Электрон тизим мавжуд бўлмаганда ёхуд унда техник носозлик ҳолатлари юзага келганда «Ягона қайд варақаси»дан фойдаланилади. Техник носозлик бартараф этилганидан сўнг 1 кунлик муддатда киритилган белгилар электрон тизимга киритилади.

    Ўтказиш пунктида автотранспорт воситаларининг бўлиш вақти уларнинг тури, ўтказиш пунктининг техник ҳолатидан келиб чиққан ҳолда технологик схемада белгиланади, бироқ ушбу кўрсаткич қуйидаги муддатлардан ортиқ бўлмаган ҳолда белгиланиши лозим:

    — енгил автотранспорт воситалари учун — 15 дақиқа;

    — юк автотранспорт воситалари учун — 30 дақиқа.

    Автотранспорт воситаларининг назорат тартиб-таомилларидан ўтиш вақти қуйидаги ҳолларда белгиланган вақт меъёрларидан ортиқ бўлиши мумкин:

    — автотранспорт воситалари ва (ёки) товарлар божхона кўригидан ўтказилганда;

    — ҳайдовчи ва (ёки) автотранспорт воситаси ёки товарларни давлат чегараси орқали олиб ўтиш ёхуд ташиш учун рухсат этиш хусусиятига эга бўлган ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда;

    — божхона органларига божхона чегараси орқали, шу жумладан транзит шартларида ўтказиладиган автотранспорт воситалари ва товарлар тўғрисида олдиндан электрон тарзда маълумотлар тақдим қилинмаган ҳолларда;

    — ўтказиш пунктларида тўланиши белгиланган йиғимлар ёки тўловлар тўланмаган ҳолларда;

    — назорат органлари қонунбузарлик ҳолатларини аниқлаганда;

    — фавқулодда ҳолатларда.

    Бироқ автотранспорт воситаларининг назорат тартиб-таомилларидан ўтиш вақти 72 соатдан ортиқ бўлмаслиги лозим. Ушбу вақт ўтгандан сўнг, автотранспорт воситасининг республикага кириши ҳал этилади ёхуд чегара назорати томонидан ортига қайтарилади.

    22.11.2019, 10:47   Изоҳ (0)   21512
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов 28 ноябрда Ўзбекистонга келади

    22.11.2019, 10:32

    Наманганда саккиз марта судланган аёл яна ўғирлик содир этди (видео)

    22.11.2019, 10:26

    «Асалнинг ҳам ози ширин». Алишер Саъдуллаев «Биз билгандик, биз кутгандик» деган сўзлари мемга айланган қизнинг навбатдаги чиқишига муносабат билдирди

    22.11.2019, 10:08

    Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 22 ноябрь куни электр энергиясида вақтинча узилишлар бўлади

    22.11.2019, 09:53

    Президент қарори билан Ядро физикаси институти фаолиятининг асосий йўналишлари белгиланди

    22.11.2019, 09:43

    Тошкентда гиёҳванд моддаларни тарғиб қилувчи баннер олиб ташланди

    22.11.2019, 09:31
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди

     

    Тавсия этамиз

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қамчиқ довонида икки киши юк машинаси хандаққа тушиб кетиши оқибатида кабинага қисилиб қолди (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 21:50

    “Турмушга чиқишимни ўйлаб бундай ролларни рад этяпман”. Актриса Нозанин Гаффарова касбидан воз кечмаслиги ва катта танқидга учрагани ҳақида

    Лайфстайл | 12 май, 21:40

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    Дунё | 12 май, 21:30

    Трамп Истанбулга Россия ва Украина ўртасидаги учрашувга бориши мумкин

    Дунё | 12 май, 21:20

    Ўзбекистоннинг инфляция даражаси энг юқори ҳудудлари маълум қилинди

    Ўзбекистон | 12 май, 21:10

    Винисиус ва Васкес номаълум муддатга сафдан чиқди

    Спорт | 12 май, 21:06

    АҚШ Украинага “қабристон”дан олинган F-16 самолётларини юбормоқда

    Дунё | 12 май, 20:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.