ММА бўйича Тошкент мезбонлик қиладиган GFC 20 мусобақасининг фахрий меҳмони Ҳабиб Нурмагомедов 20 ноябрь, куни Тошкентга етиб келди, деб хабар беради воқеа жойидан «Дарё» мухбири.

Фото: «Дарё»

23 ноябрь куни бўлиб ўтадиган GFC 20 мусобақасида Ҳабибнинг амакиваччаси Умар Нурмагомедов ҳам иштирок этади. Ҳабиб эса мусобақадан икки кун олдин Тошкентга ташриф буюрди. Уни Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси кутиб олди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳабибнинг отаси Абдулманап Нурмагомедов чартер рейс орқали Тошкентга етиб келганди.

Маълумот учун, 21 ноябрь куни Тошкентдаги Hilton меҳмонхонасида GFC 20 мусобақасидан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтади. Мусобақанинг ўзи эса 23 ноябрь куни бўлиб ўтади.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!