«Манчестер Юнайтед» собиқ бош мураббийи Жозе Моуриньо «Тоттенҳэм» бошқарувига тайинланди. Бу ҳақида лондонликлар расмий сайтида маълум қилинди.
Португалиялик мутахассис «шпорлар» билан 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган шартнома имзолаган. Моуриньо «Тоттенҳэм»да Маурисио Почеттинонинг ўрнини эгаллади.
Аввалроқ «Тоттенҳэм» аргентиналик мутахассисни истеъфога чиқарганди. «Тоттенҳэм» Англия чемпионати 12-туридан кейин 14-поғонани эгаллаб турибди.
Эслатиб ўтамиз, Моуриньо аввалроқ «Манчестер Юнайтед», «Челси», «Реал Мадрид» ва «Порту» жамоаларида фаолият юритган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)