Tashkent City боғидаги мусиқали фаввора 21 ноябрдан баҳорги мавсумга қадар вақтинча тўхтатилади. Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматининг ёзишича, бунга кутилаётган совуқ об-ҳаво сабаб бўлган.
Қайд этилишича, Tashkent City боғида тобора яқинлашиб келаётган янги йил байрамига тайёргарлик бошланган. Мутахассислар янги йил байрами ёрқин ва эсда қоларли бўлиши учун турли қизиқарли, кўнгилочар томошаларни, совғаларни тайёрлашмоқда. Майдон ҳам ранг-баранг чироқлар ва бадиий безаклар билан безатилади.
Изоҳ (0)