«Дарё» ўтиб бораётган ҳафтанинг қизғин баҳсларга сабаб бўлган твитларини диққатингизга ҳавола этади.
Тошкент шаҳар ҳокими ва «Kun.uz» журналистлари орасидаги можарога Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси муносабат билдирди:
«Афсус, мен ҳали Тошкент шаҳар ҳокими билан кўришмадим. Мен унинг яқин орадаги сўзларидан афсусдаман. Журналистлар хавфсизлиги эркин матбуотнинг тамал тошидир. Буюк Британия доим журналистлар ва оммавий ахборот воситаларининг эркинлигини қўллаб-қувватлайди. Учрашганимизда бу масалани муҳокама қилишдан хурсанд бўлар эдим».
https://twitter.com/TimTorlotFCO/status/1196625220217520128
Эрондаги намойишлар аёлларни рўмолдан воз кечишга ундамоқда. Намойишларнинг учинчи кунида довюрак аёл кўприкдан туриб рўмолини ечди ва Эрон диктаторига лаънат айтди.
«‘Биз 40 йилдан бери азоб чекмоқдамиз’, деган ҳайқириқни эронлик ҳайдовчилар олқишлади. Эронлик аёллар норозилик намойишларида», – деб ёзди Масиҳ Алинажот, эронлик журналист.
https://twitter.com/AlinejadMasih/status/1196255118880124929
Миллий байроқ куни муносабати билан Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Жавлон Ваҳобовнинг табриги:
«Dear Compatriots, sincerely congratulate you all w/ 28th B-Day of National Flag of Uzbekistan! Ҳурматли Ватандошлар, сизларни Ўзбекистон Республикасининг байроғи қабул қилинганлигининг 28 йиллиги билан чин юракдан табриклайман!».
https://twitter.com/JavlonVakhabov/status/1196521360849297410
Ғалабани нишонламоқчи бўлган серб.
«‘Биз биргаликда ғалаба қилдик, ғалабани ҳам биргаликда ношонлашимиз керак’, дейди Сербия президенти Александр Вучич. У 9 май санасида ғалабани нишонлаш учун Москвага келиши ҳақидаги маълумотни тасдиқлади», – Дмитрий Смирнов, «Комсомольская правда» нашри мухбири.
https://twitter.com/dimsmirnov175/status/1196296207691333632
«Kun.uz» жамоасининг собиқ журналистлари ким?
Журналист Хуршид Далиев Twitter’даги саҳифасида собиқ «Kun.uz»чиларни эсга олди. Ортиқхўжаев можаросидан сўнг икки журналист нашрни тарк этгани бунга сабаб бўлди.
«‘Kun.uz’да ишлаб кетганлар:
- Муҳрим Аъзамхўаев;
- Эльдар Асанов;
- Санжар Саид;
- Муслим Мирзажонов;
- Хуршид Далиев;
- Алишер Рўзиохунов;
- Лола Раҳманбоева;
- Ғолиб Абдусаломов;
- Зафар Солижонов;
- Баҳодир Аҳмедов;
- Мирзаёр Эркинов.
Борис Жонсон лейбористлар раҳбари Жереми Корбинга нима мақсадда мактуб ёзди?
«Бугун оқшом мен Жереми Корбинга Brexit борасида бирор қарорга келган-келмаганини билиш мақсадида хат ёздим. Айнан шунинг учун ҳам биз сайлов ўтказмоқчимизки, сайлов бизни занжирлардан халос этади ва мамлакат ўз йўлидан кетишга имкон беради».
https://twitter.com/BorisJohnson/status/1196561879822479369
Аёллар норози бўлганда.
«Швейцариялик аёллар сукут билан норозиликларини ифодалаш ўрнига аёлларга нисбатан шафқатсизликка қарши норозиликнинг қичқириқ усулидан фойдаланишди», – Deutsche Welle радиоси.
https://twitter.com/dwnews/status/1196571499769012224
Қандай ноутбук харид қилиш борасида ўйланяпсизми?
Фан, маданият, иқтисодиёт ва сиёсат борасида таҳлиллар тайёрлайдиган The Spectator ташкилоти энг яхши ноутбуклар ўнталигини тузди.
1) Lenovo;
2) HP;
3) Dell;
4) Acer;
5) Asus;
6) Microsoft;
7) Apple;
8) Razer;
9) MSI;
10) Samsung.
https://twitter.com/spectatorindex/status/1196820431279407104
«Швеция прокуратураси Жулиан Ассанж терговини тўхтатди» – WikiLeaks.
АҚШ ҳукумати Жулиан Ассанжга давлат сирларини ошкор қилганлик айбловини илгари суриб келган.
https://twitter.com/wikileaks/status/1196775470920019968
Спорт шарҳловчиси Хайрулла Ҳамидов Ўзбекистон терма жамоасига ғалаба келтирган Элдор Шомуродовга миннатдорлик билдирди.
https://twitter.com/X_Hamidov/status/1196793826540687360
The Sun нашри «Мактаблар учун китоб» акциясида мактабларга 12 миллион фунт стерлинг қийматида китоб тарқатди.
https://twitter.com/TheSun/status/1196823610612166658
Жаҳонгир Эргашев тайёрлади.
Изоҳ (0)