• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Расул Кушербаев ва Алишер Саъдуллаев тест тизимидан воз кечиш масаласига муносабат билдирди

    Давлат бошқаруви академияси Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институтида 20 ноябрь куни «Ёшларда ижтимоий фаолликни шакллантиришнинг замонавий муаммолари: лидерлик, ижодкорлик, инновациялар» мавзусида конференция ўтказилди. Унда депутат Расул Кушербаев тест тизимидан бутунлай воз кечиш кераклиги ҳақида гапирди, деб ёзмоқда «Kun.uz».

    Фото: Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти

    Фото: Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти

    Хабар берилишича, тадбир иштирокчиларидан бири бугунги кунда болалар психологлар тавсияси асосида лаёқатига қараб мактабга қабул қилинаётгани, бу уларнинг қобилияти юзага чиқишига катта ёрдам бераётганини таъкидлаб, бу тажрибани олий таълим тизимига, хусусан, педагогларни тайёрлаш жараёнига ҳам жорий этиш лозимлиги, чунки абитуриентлар тест синовларидан ўтиб, талаба бўлгани билан уларда кўп ҳолларда болаларга дарс бериш, ўқувчилар билан ишлаш лаёқати етишмаётгани, бунинг оқибатида педагогика йўналишида ўқиган йигит-қизларнинг кўпчилиги бошқа соҳаларига ўтиб кетаётганига эътибор қаратди.

    Мутасаддилардан юқоридаги омилларни инобатга олиб, кириш имтиҳонларидан олдин абитуриентларни психологик суҳбатдан ўтказиб, уларнинг танлаган соҳаси бўйича лаёқатини синовдан ўтказиш жорий этилиши эҳтимоли бор-йўқлиги сўралди.

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев бу саволга жавобан тест тизими маълум бир қолипдаги савол-жавоблар билан абитуриентга олий таълим муассасаларига ўқишга киришига кафолат бериши мумкинлиги, лекин бу тизим номзоднинг дунёқараши, психологик дунёси қай даражада эканини аниқлаб бермаслиги ҳақида гапирди.

    «Тест тизимидан бутунлай воз кечиб, абитуриентлар ўқишга фақат суҳбат, савол-жавоб асосида қабул қилиниши керак деб ҳисоблайман ва бу ўзини оқлайди. Нафақат педагогика, балки ҳамма йўналишлар номзодлар бўйича олий таълим муассасаларига савол-жавоб ва суҳбат асосида ўқишга қабул қилиниши керак. Савол-жавоб қиладиган, суҳбат оладиган ҳалол, адолатли, коррупцияга йўл қўймайдиган мутахассисларни топа олсак, масала шу ерда. Мен шундай ҳисоблайман. Тест тизими ҳеч қачон ўзини оқламайди», — деб таъкидлаган Расул Кушербаев.

    Қайд этилишича, мазкур масала юзасидан президент маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раиси Алишер Саъдуллаев ҳам ўз муносабатини билдириб ўтган.

    Фото: Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти

    Фото: Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти

    «Бу ёшлар учун ҳақиқатан ҳам оғриқли савол. Агар хорижий тажрибага қарайдиган бўлсак, маълум бир белгилаб қўйилган стандарт тестлар бўлади. Ривожланган давлатларга қарасангиз, GMАТ, SAT, GRE деган алоҳида тест тизимлари бор. Бу тест тизимлари давлатдан мустақил равишда асосан хусусий сектор вакиллари томонидан бошқарилиши кўзда тутилгани учун ҳам тест жараёнидаги ноҳақликларнинг, мисол учун, қанақадир тушунмовчиликларнинг олди олинган. Масалан, Америка мактабларида SAT тестидан яхши баҳо олган бола автоматик равишда ўқишга кириб кетади», — деган Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раиси.

    Унинг таъкидлашича, суҳбат жараёнида бир абитуриент билан 5 дақиқа гаплашиб, унга ўқишга кириш ҳақида тавсия берса, бошқаси билан 10 дақиқа гаплашса-ю у имтиҳондан йиқилса, саволлар янада кўпаяди.

    «Шунинг учун ҳам хорижий тажрибага қаралса, адолат мезони алоҳида битта имтиҳон тестига боғлиқ бўлади. Бу тест айнан тест бўлиши шарт эмас. Оддий SAT тест тизимини олиб қарасак, уларнинг маълум бир қисмида кичкина тестлар бор. Унақа кенг тестлар эмас. Бизнинг тизимдагидек кўп тест берилмайди. Уларда 4-синф боласига куз ва баҳор акс этган иккита расм берилиб, улар ўртасида фарқни топиб бериш ва мазкур икки сурат ўртасидаги боғлиқликни акс эттирувчи бошқа бир сурат чизиб бериш сўралади. Миянинг бир қисми мантиқ, бир қисми ижодий ёндашувга жавоб беради дейишади. Хориждаги тест саволларига ана шу омиллардан келиб чиқиб жавоб бериш талаб этилади», — деди Алишер Саъдуллаев.

    Унинг қайд этишича, янги нарсани кашф қилиш керакмас. Халқаро тажрибани ўрганиш керак. Давлат тест маркази томонидан CEFR тестини муваффақиятли топширганлар инглиз тили имтиҳонларидан озод қилиниши ҳам бу борадаги ижобий қадамлардан бири ҳисобланади.

    Алишер Саъдуллаевнинг фикрича, битта йўналишга стандартлашган тест тизимига ўтиш керак.

    20.11.2019, 21:40   Изоҳ (0)   24864
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон Афғонистонга гуманитар ёрдам жўнатди

    20.11.2019, 21:24

    Шавкат Мирзиёев Ислом цивилизацияси маркази қурилиши билан танишди (фото)

    20.11.2019, 21:08

    Соғлиқни сақлаш вазирлигига қарашли корхона мансабдорлари 2,3 млрд сўм бюджет пулларини ўзлаштирди

    20.11.2019, 20:50

    BBC ўзбек миллий таомлари соғлиқ учун фойдали эканлигини эътироф этди

    20.11.2019, 19:27

    «Юксалиш» ҳаракати дунёдаги энг баланд флагштоклар рейтингини тузди. Урганчдаги Ўзбекистон байроғи рейтингнинг 15-ўрнидан жой олди

    20.11.2019, 18:39

    Ўзбекистонда раҳбарият юксак лавозим таклиф қилса, рад этиш мумкинми? Раҳбарият рад жавобига қандай муносабат билдиради? Танзила Норбоева жавоб беради

    20.11.2019, 18:24
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россияда Мудофаа вазирлигининг юқори мартабали расмийси 6 йилга қамалди

    Дунё | 20 июл, 11:40

    Навоийни зарарли тутун қоплади (видео)

    Ўзбекистон | 20 июл, 11:10

    Дастин Порье фаолиятидаги сўнгги жангида Макс Ҳоллоуэйга ютқазди

    UFC | 20 июл, 10:30

    Саудия Арабистонининг “уйқудаги шаҳзода”си вафот этди

    Дунё | 20 июл, 10:30

    Месси пенальтисиз урилган голлар сони бўйича Роналдудан ўзиб кетди

    Футбол | 20 июл, 10:04

    Олександр Усик Даниэль Дюбоани бешинчи раундда нокаутга учратди

    Бокс | 20 июл, 09:55

    Узоқ танаффусдан кейин рингга қайтган Пакяо чемпионлик камарига эга чиқа олмади

    Бокс | 20 июл, 09:45

    Ўзбекистонда солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берганларга қанча пул тўлангани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 20 июл, 09:30

    Хитой дунёдаги энг йирик ГЭСни қуришга киришди

    Дунё | 20 июл, 08:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.