Ўзбекистоннинг Польшадаги элчихонаси берган маълумотга кўра, 12 ноябрь куни содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Ғ.Б. исмли Ўзбекистон фуқароси кўп сонли жароҳатлар билан Познан шаҳри касалхонасига ётқизилган. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, унинг соғлиғи оғир деб баҳоланмоқда ва у кома ҳолатида интенсив терапия бўлимига жойлаштирилган.
Элчихона вазиятни назоратга олган ва Польша ваколатли органлари билан доимий алоқада бўлиб турибди. Познан шаҳри полиция бошқармаси томонидан текширув ишлари олиб борилмоқда.
«Консуллик-ҳуқуқий департаментИ Польша ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига зарурат туғилган ҳолатларда Ўзбекистоннинг Варшава шаҳридаги элчихонасига қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади: +48-22-894-62-30 (2)», — дейиади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, октябрь ойининг охирларида Польшадаги Мазовецк ўпка ва сил касалликларини даволаш марказида икки ойдан бери даволанаётган Ўзбекистон фуқароси Б.Р. вафот этганди.
Изоҳ (0)