• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Дарё» тонги: Журналистлар билан муросага борган Ортиқхўжаев, шеър учун Nexia мавзусининг давоми, Хивага борган Обеликс ва 18 ноябрь тонгининг бошқа муҳим хабарлари

    Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва журналистлар можароси

    Якшанба Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг овози ёзилган аудио муҳокамаси билан ўтди. «Адолат», ЎзХДП, ЎзЛиДеП ҳокимни қоралади, АОКА, Бош прокуратура ва Адлия вазирлиги ўрганиш олиб бораётганини маълум қилди, «Миллий тикланиш» шу ўрганишлардан кейин муносабат билдиришни маъқул деб топди, Журналистлар ижодий уюшмаси эса дастлабки уч партия каби муносабат билдирди. Бу орада ҳокимнинг бу қаҳрли сўзлари айнан кимларга қаратилгани маълум бўлди — «Kun.uz» журналистларига.

    Фото: «Kun.uz»

    Фото: «Kun.uz»

    17 ноябрь оқшомида ҳоким «Kun.uz» жамоаси билан учрашган. Сайт баёнотига кўра, «томонлар ўзаро муросага келган, таҳририят ҳокимнинг ушбу вазият юзасидан билдирган мулоҳазаларини қониқарли деб топган». Шунингдек, «Kun.uz» жамоатчиликдан ушбу масалани ортиқ муҳокама қилмасликни сўраган, сабаби — бу низо турли сиёсий кучлар ва шахслар (кимлар?) томонидан «тор манфаатлар йўлида қурол сифатида фойдаланилиши» мумкин.

    Ис газидан заҳарланганлар

    Наманган вилоятининг Уйчи туманида 17 ноябрга ўтар кечаси бир оиланинг тўрт аъзоси ис газидан заҳарлаган. Ҳодиса оқибатида ота туман шифохонасига ётқизилган, она ва икки фарзанд эса воқеа жойида вафот этган. «Қўлбола ясалган иситиш печига пропан газ баллони резина шланг орқали уланиб уй ичида фойдаланилган, оқибатда эса ис гази ҳосил бўлган».

    10 ноябрь куни Нукусда эр-хотин ис газидан заҳарланиб ўлгани ҳақида хабар берилган эди; 11 ноябрь куни Риштонда вояга етмаган икки опа-сингил ҳаммомда ис газидан ҳалок бўлган эди; 15 ноябрь куни эса Жиззахнинг Дўстлик туманида бир оиланинг уч аъзоси ис газидан заҳарланган, оила бошлиғи воқеа жойида вафот этган эди. Ҳақиқий қаҳратонли кунлар эса ҳали олдинда...

    Шоир Бобур Бобомуроднинг Андижон ҳокимига мурожаатига

    «Ravon мингим келади, пахта тергим келади» деб ёзган шоирга Андижон вилояти ҳокими Nexia автомобили совға қилгани ҳақидаги хабар интернетда чакана шов-шув бўлгани йўқ. Шоир Шарофиддин Болтабоевнинг шеърига бошқа шоир — Бобур Бобомурод муносабат билдирди (батафсил — бу ерда). Қизиқ мулоҳазалар: «Ҳокимни ҳам тантилиги тутди, ‘Ravon’ нима бўлибди — Андижонда ‘Ravon’ чиқади, берворишибди. Майли, ҳамма шоирга берсин. Одамларга илтимос қиламан, бунақа ёмон, ғаразли гапларни айтманглар. Тасаввур қилинглар, Шарофиддин ака лотерея ўйнади, лотереяда шу машинани ютди. Омадини берсин, бизга ҳам насиб қилсин».

    Обеликс — Хивада

    Ўзбекистоннинг Франциядаги туризм элчиси этиб тайинланган машҳур актёр, Астерикс ва Обеликс ҳақидаги фильмларда бақалоқ Обеликс роли билан танилган Жерар Депардье Хивага борибди (аввалроқ у Тошкентдаги Ислом цивилизацияси марказида бўлгани, шунингдек, Бухорода Пои Калон мажмуасига ташриф буюргани ҳақида хабар берилган эди).

    Фото: Хоразм вилоят туризмни ривожлантириш департаменти

    Фото: Хоразм вилоят туризмни ривожлантириш департаменти

    Ўз даврида Ўзбекистоннинг энг қудратли хонимларидан бири билан дуэт ҳам куйлаган Жерар Депардье ҳозирда «Ипак йўли» ҳужжатли фильмини суратга олиш ишлари доирасида Ўзбекистонда бўлиб турибди. 26 ноябргача давом этадиган саёҳат давомида француз Самарқанд ва Термизда ҳам бўлиши айтилмоқда.

    Дунё нотинч

    Боливияда президент Эво Моралеснинг истеъфоси талаби билан бошланган сиёсий инқироз давомида 23 киши ҳалок бўлган, 715 киши жароҳат олган. Эронда ҳам 15 ноябрдан бери нотинчлик — шу куни мамлакатда бензин нархини икки баробар ошириш тўғрисидаги қарор эълон қилинган эди; камида 30 киши ҳалок бўлган, дейилмоқда. Тбилисида ҳам намойишлар, минглаб одамлар ҳукуматни ваъдабозликда айбламоқда — сайлов қонунчилигига ўзгартириш киритиш бўйича ваъда бажарилмагани норозиликка сабаб бўлган.

    Шинжоннинг ноодатий раҳбарлари ҳақида

    The New York Times Хитойнинг Шинжондаги қатағон сиёсати ва уйғурлар/мусулмонларни қайта тарбиялаш учун қурилган конслагерлар ҳақида улкан эксклюзив материал эълон қилди. «Мақоланинг ўзига хослик шундаки, у тўлиқ хитойлик бир виждонли амалдор томонидан тақдим этилган махфий ҳужжатларга асосланган», — деб ёзади «Ташқарида» канали.

    Масалан, Шинжоннинг Ёркент ноҳиясига раҳбар этиб тайинланган Ванг фамилияли хитойлик уйда Қуръон сақлашнинг ёмон жойи йўқ деб ҳисоблаган, конслагерлардаги 7 мингдан ортиқ тутқунни қўйиб юборган ва ҳоказо. Охир-оқибат у «партия ички буйруқларига бўйсунмаслик» айби билан ҳибсга олинган.

    Наггецлар Робин Гуди

    Канадалик блогер Коди Бондарчук куни кеча бир «жинояти»ни тан олибди — у авваллари, МcДональд’да ишлаган вақти мижозларнинг порциясига ҳар доим яширинча 11-наггецни қўшиб қўйган (ўзининг қўшимча қилишича, бу хатти-ҳаракати компанияга тахминан 1600 доллар зарар келтирган бўлиши мумкин).

    https://twitter.com/Chuckgofer/status/1195863936878436359

    Бондарчукнинг бу твити бир лаҳзада оммалашиб, арзимас вақт ичида 800 мингдан ортиқ ретвит йиққан; комментларда фойдаланувчилар уни мақтовларга кўмиб ташлашган («У — қаҳрамон!») — охир-оқибат унинг ўзи ҳам мақомини «Наггецлар Робин Гуди» деб ўзгартириб қўйган. МcДональдс’нинг ўзи ҳозирча жим.

    18.11.2019, 07:44   Изоҳ (0)   29771
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жаҳонгир Ортиқхўжаев ўзи ҳақорат ва таҳдид қилган журналистлар билан учрашди. Тушунмовчиликка барҳам берилгани маълум қилинди

    18.11.2019, 06:47

    «Отаси борлар, отангизни эҳтиёт қилинг». Фарзанднинг отага меҳрибонлиги ҳақидаги видео

    17.11.2019, 15:56

    Ўзбекистонда 18 ноябрь—Байроқ қабул қилинган кун муносабати билан пиёда юриш марафони ўтказилди (фото)

    17.11.2019, 14:28

    Чилонзорда Nexia ҳайдовчиси пиёдалар йўлагидан ўтаётган аёлни уриб юборди (видео)

    17.11.2019, 13:56

    Қамчиқ довонида Isuzu йўл четидаги чуқурга тушиб кетди. Ҳайдовчи ва йўловчи жароҳатланди (фото)

    17.11.2019, 13:35

    Наманган шаҳрида ҳокимнинг уч нафар ўринбосари алмашди

    17.11.2019, 13:14
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонда дунёдаги энг баланд темир йўл кўприги очилди (видео)

    Дунё | 6 июн, 23:00

    Қозоғистон ҳарбийларини Буюк Британияда ўқитади

    Дунё | 6 июн, 22:00

    Суперлига. Қолдирилган баҳсда “Хоразм” “Қизилқум”ни йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 6 июн, 21:10

    Россияда IELTS топширганлар қамалиши мумкин

    Дунё | 6 июн, 21:00

    Шавкат Мирзиёевни Қурбон ҳайити билан кимлар табриклади?

    Ўзбекистон | 6 июн, 19:57

    Украина “Ўргимчак тўри”га ўхшаш янги операцияларга тайёрланмоқда — The Washington Post

    Дунё | 6 июн, 19:30

    Германия юзлаб мигрантларни мамлакатга киритмади

    Дунё | 6 июн, 18:50

    Украиналик болалар дам олиш ва реабилитация учун Тошкентга келди (фото)

    Ўзбекистон | 6 июн, 17:46
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.