Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда ва интернет-нашрларда Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг «Kun.uz» мухбирларини ҳақоратлаётгани, уларга жисмонан йўқ қилиш билан таҳдид қилаётгани акс этган аудиоёзув фаол муҳокама қилинди. Шу муносабат билан 17 ноябрь оқшомида вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида «Kun.uz» таҳририяти вакиллари ва ҳоким Жаҳонгир Ортиқхўжаев ўртасида учрашув бўлиб ўтган.
«Kun.uz»нинг баёнотига кўра, «мулоқот давомида шаҳар ҳокимлиги ва сайт таҳририятига тааллуқли, юзага келган муаммоли масалалар муҳокама қилинди». Учрашув тафсилотлари батафсил очиқланмаган; сайтнинг расман маълум қилишича, «мазкур мулоқот якунига кўра сайт жамоаси ва пойтахт ҳокимлиги раҳбарияти ўртасидаги барча тушунмовчиликлар барҳам топган».
Томонлар бир-бирини тушуниб, ўзаро муросага келди. Сайт таҳририяти ҳокимнинг ушбу вазият юзасидан билдирган мулоҳазаларини қониқарли деб топади.Эслатиб ўтамиз, Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг журналистларга таҳдидини «Адолат», ЎзХДП, ЎзЛиДеП партиялари, шунингдек, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси қоралаб чиққан, Бош прокуратура ва Адлия вазирлиги ушбу ҳолат юзасидан ўрганиш олиб бораётганини маълум қилган эди.Ҳамкасблар, бошқа нашрларнинг журналистлари ва блогерларга шундай паллада фаол қўллаб-қувватлаганликлари учун миннатдорчилик билдирамиз.
Шу билан биргаликда, улардан бу масалани ортиқ муҳокама қилмасликни сўраймиз, зеро фақат икки тарафгагина тегишли бу низо турли сиёсий кучлар ва шахслар томонидан тор манфаатлар йўлида қурол сифатида фойдаланилишини хоҳламаймиз.
«Kun.uz»нинг баёнотидан
Изоҳ (0)