Ички ишлар вазирлиги тизимида янги тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти бошлиғининг ўринбосари – Жиноятларни тергов қилиш бошқармаси бошлиғи этиб подполковник Ойбек Қулбеков тайинланди. У Ички ишлар вазирининг 16 ноябрдаги буйруғи билан шу ишга ўтказилган.
Ойбек Қулбеков бунга қадар Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.
Шунингдек, Ички ишлар вазирининг буйруғига асосан полковник Бахтиёр Бердиалиев Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Бахтиёр Бердиалиев шу кунга қадар ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти Тергов фаолиятини ташкиллаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.
Изоҳ (0)