Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан 18 ноябрь куни 12:00 дан 15:00 гача Бектемир туманидаги баланд флагшток ўрнатилган айланма йўлда «Давлат байроғи – фахрим, ғурурим!» шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Байрам тадбири вақтида мазкур айланма йўл транспорт воситалари ҳаракати учун вақтинча ёпилади.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги келтирилган ноқулайликлар учун узр сўрайди.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)