Самарқанд вилояти давлат солиқ хизмати органлари томонидан олиб борилаётган назорат тадбирлари давомида ҳужжатсиз иш юритаётган фуқаролар аниқланди. Бу ҳақда «Дарё»га Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Хусусан, Пастдарғом туманида истиқомат қилувчи Б.Н ҳужжатсиз равишда ун савдоси билан шуғулланаётгани аниқланган. Ўтказилган назорат тадбирида қилмиши фош бўлган фуқародан қиймати 178 миллион 886 минг сўмлик 13 турдаги 1083 қоп ун далилий ашё сифатида олиб қўйилган
Иштихон туманида ўтказилган профилактик тадбирларда фуқаролар Ж.Н. ва М.К. давлат рўйхатидан ўтмасдан пойабзал савдоси билан шуғулланаётгани маълум бўлган. Натижада Ж.Н.дан 2 миллион 870 минг сўмлик ва М.К.дан 4 миллион 60 минг сўмлик эркаклар поябзаллари далилий ашё сифатида олинган.
Фуқаро Л.Қ. эса Иштихон кўчасида жойлашган бинода аёллар либосларини тикиш билан ноқонуний шуғулланиб келгани аниқланган. Назорат тадбири мобайнида унинг умумий қиймати 9 миллион 900 минг сўмлик 3 дона тикув машинаси далилий ашё сифатида олинган.
Изоҳ (0)