• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login

    «Давлат идораларининг ҳадеб текширавериши ёқмайди». Этикдўз ҳикояси

    «Дарё» ижтимоий ҳаётда ўз ўрнига эга, бироқ жамоатчилик эътиборидан кўпинча четда қолаётган касб эгалари билан суҳбат қилмоқда. «Соядаги одамлар» лойиҳасининг бу галги қаҳрамони 20 йилдан буён этикдўзлик қилиб келаётган киши.

    Суҳбатдошимизнинг илтимосига кўра, унинг исм-шарифи ҳамда шахсини ошкор этиши мумкин бўлган бошқа маълумотлар ўзгартирилди.

    Исмим Азиз. Воҳаданман. Ёшим 37 да. Этикдўзлик билан шуғулланаётганимга 20 йилдан ошди.

    Фото: «Unsplash.com»

    Фото: «Unsplash.com»

    Болалигимда оёқ кийимларим кўп йиртилган. Янги олиб кийишга ёки бориб таъмирлатишга маблағимиз йўқ эди. Шунинг учун ўша пайтларданоқ уларни ўзим тикиб кийишга мажбур бўлганман. Балки бу косибликни танлашимга сабаб бўлгандир, билмайман.

    Мактабда ўқиб юрган пайтларимданоқ косиблик қилишни бошлаганман. Дам олиш кунлари туман деҳқон бозорига бориб ишлардим. Топган пулимга эса уйга харажат қилиб келардим.

    Ёшлигимда мен ҳам бошқалар каби университетда ўқишни, олий маълумотли бўлишни хоҳлаганман. Афсуски, мактабни битирганимдан сўнг ўқишга шароитим бўлмади. Ўқимаганимга яраша бирор касбни этагидан тутай деб этикдўзга шогирдликка тушдим. Билмаганларимни ўрганиб, бир муддат ишладим. Кейинроқ ишимни пойтахтда давом эттирдим.

    Тошкентга келишимда бир дўстимнинг ҳиссаси катта бўлган. У шу ерда косиблик қиларди. Унга эргашиб мен ҳам Тошкентга келдим. Анча пайт «Қўйлиқ», «Юнусобод», «Бек барака» бозорлари атрофидаги кўчаларда косиблик қилдим.

    Кейин топганларимни орттириб, Юнусободда ўз устахонамни очдим.

    Фото: «Unsplash.com»

    Фото: «Unsplash.com»

    Ҳаво салқин бўлса, яхши даромад қиламан

    Бир кунда мана бунча топаман деб аниқ айтолмайман. Баъзан 70 минг сўм, баъзида эса 80–100 минг сўм ишлашим мумкин. Бу ҳам об-ҳавога боғлиқ. Масалан, ёғингарчиликда иш яхши бўлади. Чунки кўпчиликнинг оёқ кийими тешилади, сув ўтади. Қуруқчилик кунлари эса камроқ. Бўлмади деганда кунига 50–60 минг сўм топаман.

    Яхши косиб бўлишнинг сири нимада?

    Келган мижозларнинг ишини кўнгилдагидек қилсам, улар пулини рози бўлиб берса, шундан хурсанд бўламан.

    Яхши косиб бўлишнинг биринчи сири — сифатли маҳсулотлардан фойдаланиб, ишини яхши қилиб берсангиз, кейинги сафар яна сизга келади. Ёки яхши уста борми деб сўраса, кимгадир сизни тавсия қилади. Мен шундай қилиб «клиент»ларимни кўпайтирганман.

    Инсон қанча топишидан қатъи назар ҳалол ишлаши керак. Шундагина ишида, топган пулида, оиласида барака бўлади.

    Ишимда айтарли муаммолар бўлмайди

    Фақат баъзи бировлар ишини қилдириб, пулини беришга келганда у ёғини бунақа қилмабсиз, унақа қилмабсиз, деб кўнгилни хира қилади. Майли деб иложи борича истаганидай тўғрилаб беришга ҳаракат қиламан.

    Бошида мижоз билан иш нархини келишиб оламан. Чунки ишни тугатиб мана бунча бўлди десангиз, у нархга рози бўлмаслиги ёки пули етмаслиги мумкин.

    Баъзида пулини бераман деб алдаб кетадиганларам бўлади. Балки эсидан чиқиб қолгандир деб яхши гумонда бўламан. Майли, вақти бўлганда ёки иши тушганда ташлаб кетар дейман. Аксарият ҳолларда айтганимдек, орадан анча вақт ўтса-да, уста, ўтган сафар сиздан бунча қарзим қолганди, деб бериб кетишади.

    Яна маст одамлар келиб, устахонамга кириб олиб, ортиқча гапириши ёқмайди. Қаердаги гапларни айтиб ўтиришади. Маст билан келишиб бўлмайди, шундан сал дилхиралик бўлиши мумкин. Доим ҳам эмас, албатта.

    Фаолиятимда айрим давлат идораларидан ҳадеб келиб текшириши ёқмайди. Ишим қонуний. Жойимга солиқ тўлайман, электрни ҳам вақтида тўлаб бораман. Лекин айб топгилари келаверади.

    Фото: «Unsplash.com»

    Фото: «Unsplash.com»

    Худо берган ризқимизни териб юрибмиз

    Бу ерда ижарада яшайман. Қўшимча даромадим йўқ. Фақатгина косибчилик қилиб рўзғор тебратаман. Тўғри, бошқалар каби янги кийим киймаймиз, кўчаларда овқатланмаймиз. Тежаб яшаймиз.

    «Дом»имизнинг пастида ишлайман, Йўлкира қилмайман, кўчада овқатланмайман. Харажатни қилиб қўйсам, уйда оилам билан овқатланаман. Худога шукр, қора қозон қайнаб турибди.

    Иккита ўғлим ва битта қизим бор. Катта ўғлим 9-синф, иккинчиси 6-синф, қизим эса 3-синфда ўқийди. Аёлим уй бекаси. Болаларимнинг ош-овқатига қараб, дарс қилдириб ўтиради. Ўзим ҳам бўш пайтимда фарзандларимга тарбиявий соат ўтаман. Онадан кўра отанинг гапи тезроқ таъсир қилади-да. Болалар шаҳар жойда катта бўляпти. Яхши ўқи, дарсдан чиқиб уйга тўғри кел, деб айтаман. Худога шукр, ҳеч бири гапимни икки қилмайди.

    Фото: «Unsplash.com»

    Фото: «Unsplash.com»

    Фарзандларим касбимни эгаллашини хоҳламайман

    Фақат ўзи учун ўргансин майли, лекин косиб бўлишини хоҳламайман. Тўғри, бу билан касбим ёмон демоқчимасман, лекин болаларим менга ўхшаб совуқларда қора мойга ботиб қийналмасдан, давлат идораларида ишлашини истайман. Бор орзу-ҳавасим болаларимдан.

    Уларни ўқитишни хоҳлайман

    Болаларимга мен қийналиб ишлаб сизларни боқяпман, сизлар ҳам шунга муносиб бўлинглар, меҳнатларимни оқланглар, ҳаракат қилинглар, орзу-ҳавасларимни рўёбга чиқаринглар, деб кўп айтаман. Аллоҳга шукр, болаларим мактабда аъло баҳоларга ўқийди.

    Одамзод борки, бу касб ҳеч қачон йўқ бўлмайди 

    Пули борлар янги олиб кияверади, пули йўқ одамлар косибга тиктириб кияди. Ўзбекистонда кўпчилик ойликка яшайди. Оёқ кийими йиртилса, кейинги маошигача бошқа ололмайди. Таъмирлатиб кийишга мажбур. Дунёда бой-камбағал тафовути бор экан, этикдўзлик ҳунари йўқолмайди.

    Фото: «Unsplash.com»

    Фото: «Unsplash.com»

    Ниятларим жуда кўп

    Энг катта орзум фарзандларимни уйли-жойли қилиб, уларнинг орзу-ҳавасини, роҳатини кўриш. Дўконлар очгим келади, шогирдлар олиб, ҳунаримни ўргатсам дейман... Лекин менда ҳозир етарли маблағ йўқ.

    Бу ердан уй олиш ниятим бор. Фақат болаларим ўқиб, ишлаб олсагина ёки қандайдир муваффақиятлари учун берилсагина уйли бўлишим мумкин.

    Бу ерда пул топиш ҳам, ишлатиш ҳам осон. Авайлаб ишлатмасангиз, 100 минг ҳам бирпасда тугайди. Вилоятларда эса топиш қийин, лекин кўп кетмайди. Уйда деҳқончилик қиласиз, ҳамма нарса ўз ерингиздан чиқади. Бу ерда ҳамма нарсани сотиб оласиз. Тошкентда еб-ичишингизга 1 миллион сўм кетса, воҳада 500 минг сўм бемалол етади.

    Ҳаётингиздан мамнунмисиз?

    Ўзига минг шукр, мамнунман. Ота-онам, бола-чақам, ўзим соғ-саломатман. Қўлимда ҳунарим бор. Шунинг ортидан оиламни таъминлаяпман. Орттириб, ота-онамга ҳам бераман.

    Орзуларим кўп, уларга эришсам, янада мамнун бўламан, бироқ менга вақт керак. Кўпроқ меҳнат қилишим, ишлашим, пулимни кўпайтиришим керак. Бу йил бўлмаса, кейинги йил бўлади, иншааллоҳ. Кўзим кўриб, оёғим ишлаб турса, Худо хоҳласа, ҳаммасига эришаман.

    Хонзодабегим Аъзамова суҳбатлашди.

    Аввалги соядаги одамлар:

    «Аравакашлик қилиб, қизимни ТошМИда ўқитдим». Аравакаш амаки ҳикояси

    «Тушимда марҳум эрим тинмай оловда ёнарди». Гулчи аёл ҳикояси

    «Мусорга ташлаб юборилган 34 миллион сўмни топиб берганман». Чиқинди йиғувчи амаки ҳикояси

    Моделлар бойларга жазман бўладими? Модель қиз ҳикояси

    «Тарозидан уриб, одамларга қуртлаган жигар ва гўшт сотгани учун қассоблар узоқ яшамайди». Қассоб йигит ҳикояси

    «Тиланчилар таксида, ўқитувчилар автобусда юрадиган замонда яшаяпмиз». Киракаш йигит ҳикояси

    «Пул топиш учун ҳаммасига розиман, фақат фоҳишаликка эмас!» Официантлик қилаётган Ўзбекистон чемпионининг ҳикояси

    «Бой ўлса ўлсин, камбағал ўлмасин». Гўрков Юрсунали ота Умаралиев ҳикояси

    «Менга ҳеч нарса керакмас, шунчаки бахтли бўлишни хоҳлайман». Мардикорлик қилаётган қиз ҳикояси

    «Ўзбекистон ўликхоналарида мурдалар сотилмайди!» Морг ходимининг ҳикояси

    «Официантлар қўпол мижозларнинг овқатига тупуриб беришини эшитганман». Официант йигит ҳикояси

    «Новвой бўлиб кўз нуримни йўқотяпман». Новвой йигит ҳикояси

    16.11.2019, 09:05   Изоҳ (0)   108708
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.