«Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун 15 ноябрь куни Президент томонидан имзоланди, деб хабар бермоқда «Ҳуқуқий ахборот» канали.
Қонун билан 10 дан ортиқ қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилди. Жумладан, амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхати қуйидаги 2 та фаолият тури билан тўлдирилди:
- Тўлов тизими операторларининг фаолияти;
- Тўлов ташкилотларининг фаолияти.
Унга кўра, экологик хавфсизликни таъминлаш, фуқаролар соғлиғини ва атроф муҳитни транспорт воситаларидан ҳосил бўладиган чиқиндиларнинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш мақсадида утилизация йиғими тўланади.
Бундан ташқари, «Дафн этиш ва дафн иши тўғрисида»ги қонунга киритилган ўзгартиришга кўра, вафот этган шахсни дафн этиш учун нафақа эндиликда давлат бюджети ҳисобидан берилади.
Илгари Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан берилган.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Изоҳ (0)