• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12725.16
    • RUB158.65
    • EUR14507.95
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Бош прокуратура «буханка» нархининг ошиши сабабларини маълум қилди

    Ўзбекистонда қолипли нон нархи сўнгги бир ой ичида икки марта қимматлашгани ва айрим ҳудудларида «буханка» нархи 2500 сўмгача кўтарилгани ҳақида хабар берилган эди.

    Ўзбекистон Бош прокуратураси «буханка» нархининг ошишига сабаб бўлаётган омилларни таҳлил қилди ва мазкур сабаблар юзасидан расмий баёнот берди.

    Фото: «Aniq.uz»

    Фото: «Aniq.uz»

    Мавзуга доир: «Ўздонмаҳсулот» компанияси «буханка» нархининг ошгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

    Баёнотга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 октябрдаги «Дон, ун ва нон етказиб бериш тизимига бозор механизмларини тўлиқ жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 866-сонли қарори билан 2019 йил 15 октябрдан «Ўздонмаҳсулот» АЖ тизимидаги ташкилотлар томонидан 2019 йил ҳосилидан тайёрланган ва ун ишлаб чиқаришга йўналтириладиган буғдойдан бошқа ғалла истеъмолчиларнинг барча тоифаларига фақат биржа савдолари орқали ҳеч қандай чекловларсиз сотилиши белгиланди.

    Мавзуга доир: Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида «буханка» нархи 2500 сўмгача кўтарилди

    Бу эса маҳаллий дондан тайёрланган ун ва қолипли нон нархининг табиий ошишига олиб келиб, ўз навбатида оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда.

    Мавзуга доир: Шавкат Мирзиёев нон таннархини тушириш бўйича кўрсатма берди

    Таҳлиллар қолипли нон нархининг кескин ошишига қуйидаги омиллар сабаб бўлаётганлигини кўрсатмоқда:

    Биринчидан, давлат томонидан дон ва ун сотиб олиш нархини сунъий равишда ушлаб туриш сиёсатидан воз кечилиб, Вазирлар Маҳкамасининг 866-сонли қарорига мувофиқ, «Ўздонмаҳсулот» АЖ тасарруфидаги корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган ун ва қолипли нон нархлари давлат томонидан тартибга солинадиган ижтимоий аҳамиятли товарлар ва уларнинг стратегик турлари рўйхатидан чиқарилди.

    Мавзуга доир: Вазирлар Маҳкамасининг «Дон, ун ва нон етказиб бериш тизимига бозор механизмларини тўлиқ жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида«ги қарорига шарҳ

    Бунга қадар, аҳолининг унга бўлган эҳтиёжларини қондириш учун давлат томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштирувчилардан ғаллани паст нархларда сотиб олиш механизми амал қилган бўлиб, Вазирлар Маҳкамасининг ҳар ойлик баёни асосида қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга ёпиқ биржа савдолари орқали маҳаллий буғдой уни сотиб келинган.

    Оқибатда фермерлар ва дон корхоналарининг иқтисодий зарар кўриши, улар ўз моддий-техника базаларини яхшилай олмаслиги, ҳосилдорликни оширишга бўлган рағбатнинг тушиб кетишига олиб келди.

    Маълумот учун, давлат эҳтиёжлари учун сотиб олинган ғалла нархи 2017 йилда — 550 сўм, 2018 йилда — 750 сўм, 2019 йилда эса – 1420 сўм этиб белгиланган.

    Кўп йиллар давомида амал қилиб келган мазкур тизимдан кўзланган асосий мақсад аҳолини арзон нархли қолипли нонга бўлган эҳтиёжини қондиришдан иборат бўлган.

    Шу билан бирга бу тизим турли коррупциявий схемаларнинг вужудга келишига, арзон нархларда сотиб олинган ундан қолипли нон ишлаб чиқармасдан, унни бозорларда сотиш орқали мўмай даромад олинишига, маҳаллий уннинг аҳолига қатъий ўрнатилган давлат нархларида етиб бормаслигига олиб келган.

    Биргина, «Оҳангарон дон» АЖ бошқаруви мансабдор шахслари томонидан 2011—2018 йиллар давомида аҳоли эҳтиёжлари учун қолипли нон ишлаб чиқарилиши лозим бўлган жами 18,6 миллиард сўмлик ун ва дон маҳсулотлари ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилинган.

    Ушбу ҳолат юзасидан айбдор шахсларга нисбатан жазо муқаррарлиги таъминланган.

    Шунингдек, «Қорақалпоқ дон маҳсулотлари» АЖ мансабдор шахслари 2018—2019 йиллар давомида ҳар бир қопи 87.5 минг сўмдан сотилиши белгиланган 6 134 қоп ун маҳсулотини 110 минг сўмдан, жами 674,7 миллион сўмга сотиб, 138 миллион сўм пул маблағини ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган. Мазкур ҳолати юзасидан 2019 йилнинг 17 октябрида қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Мавзуга доир: Қорағалпоғистонда нон нархи 1500 сўмдан сотилиши назоратга олинди

    Иккинчидан, ёқилғи, энергия ва газ нархининг йилдан йилга ошиб бориши ишлаб чиқарилаётган ун ва нон тан нархи қимматлашувига олиб келмоқда. Хусусан, 2017 йилда ун ишлаб чиқарувчи корхоналарга 1 киловатт/соат электр энергияси нархи 204,3 сўм этиб белгиланган бўлса, 2019 йилга келиб 450 сўмни ташкил қилмоқда.

    Учинчидан, «Ўздонмаҳсулот» АЖ тасарруффидаги корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган ва биржа савдоларига қўйилган ун ҳажми истеъмолчилар талабига мутаносиб эмас. Республика аҳолисининг 2018 йилда ун маҳсулотларига бўлган йиллик талаби 3,2 миллион тоннани (бир ойлик 267 минг тонна) ташкил қилган бир вазиятда, республикада 2,9 миллион тонна, яъни умумий эҳтиёжнинг 92 фоизи ишлаб чиқарилган. Шундан 1,5 миллион тоннаси «Ўздонмаҳсулот» АЖ ҳиссасига, 1,4 миллион тоннаси эса хусусий ишлаб чиқариш корхоналари ҳиссасига тўғри келган.

    Жорий йилнинг ноябрь ойи учун биржа савдосига қўйилган ун миқдори 144 минг тоннани яъни аҳоли эҳтиёжининг 54 фоизини ташкил этиб, истеъмолчиларнинг унга бўлган 123 минг тонна қўшимча эҳтиёжи хусусий корхоналар томонидан ун ишлаб чиқариш ҳисобидан, шунингдек, Қозоғистон, Россия, Тожикистон ва бошқа давлатлардан импорт қилиш ҳисобига таъминланмоқда.

    Тўртинчидан, «Ўздонмаҳсулот» АЖ таркибидаги мавжуд 44 та корхонанинг ўртача йиллик қуввати 2,3 миллион тонна ун ишлаб чиқаришни ташкил этсада, корхоналар тўлиқ қувватда ишламаётганлиги сабабли 2018 йилда 1,5 миллион тонна ун ишлаб чиқарилган. Оқибатда, «Ўздонмаҳсулот» АЖ корхоналари томонидан биржа савдоларига қўйилиши режалаштирилган ун ҳажми тўлиқ таъминланмаяпти.

    Жумладан, жорий йил 23 октябрь куни жадвал асосида биржа савдоларига қўйилиши режалаштирилган кунлик 6700 тонна ун ўрнига 5785 тонна ун савдога қўйилган. 24 октябрь куни режага нисбатан 716 тонна, 29 октябрь куни 803 тонна, 30 октябрь куни 792 тонна кам ун қўйилган.

    Бешинчидан, «Ўздонмаҳсулот» АЖ томонидан ун ишлаб чиқарувчи ташкилотларнинг харажатларини 18,9 миллиард сўмга мақбуллаштириш ҳамда маҳсулот таннархини 10,3 фоизга арзонлаштиришга қаратилган чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган бўлсада, амалда ун таннархининг арзонлашиши таъминланмаган.

    Юқорида келтирилган омилларнинг барчаси биржа савдоларида маҳаллий ун ва қолипли нон нархининг ошишига олиб келган.

    Мавзуга доир: Ўзбекистонда 1,3 миллиондан ортиқ фуқаро ун ва нон учун компенсация олади

    12.11.2019, 21:27   Изоҳ (0)   39153
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ИИВ: Видеорегистраторга ёзиб олинган ҳуқуқбузарлик ҳақида лавҳа жўнатган шахснинг маълумотлари вазирликдан чиқмаган — бизда ахборот махфий сақланади

    12.11.2019, 21:08

    «Дарё» оқшоми: «Пахта тергим келади» деган шоирга Nexia, ўзбек тилини ривожлантиришга масъул Киргизбаев, Мушуккенти бор Тошкент ва 12 ноябрнинг бошқа муҳим хабарла...

    12.11.2019, 21:00

    Нукусда 400 дан ортиқ хусусий уйлар бузилиб Nukus City қурилади

    12.11.2019, 20:48

    Марказий банк раиси ўринбосари: Валюта сотиш бўйича ҳеч қандай чеклов қўйиш ниятимиз йўқ, бизда икки хил курс бўлмайди

    12.11.2019, 20:26

    Андижон ҳокими «Ravon мингим келяпти, пахта тергим келяпти» деб шеър ўқиган шоирга Nexia совға қилди

    12.11.2019, 19:46

    Тошкент вилояти йўлларида янги йўл белгилари ўрнатилди

    12.11.2019, 19:06
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Британия ноқонуний миграцияга қарши курашиш учун 132 млн доллар ажратади

    Дунё | 4 август, 23:50

    Ал-Ақсо масжидига бостириб кириш барча мусулмонларга қарши қилинган таҳдиддир — Фаластин ҳукумати

    Дунё | 4 август, 23:40

    Андижонда фуқаро хонадонида ноқонуний “газ бункери” аниқланди

    Ўзбекистон | 4 август, 23:30

    Тошкент вилоятида ёш ўқитувчилар учун 45 кунлик интенсив курс якунланди

    Ўзбекистон | 4 август, 23:21

    Apple Siri ишлаб чиқувчилар жамоасини қайта тузишга ва ChatGPT’га рақобатчи яратишга қарор қилди

    Дунё | 4 август, 23:10

    Ўзбекистонда бир йилга мўлжалланган газ субсидияси олти ойда тўлаб бўлинди

    Иқтисодиёт | 4 август, 23:00

    “Манчестер Юнайтед” Винисиус учун “Реал”га 200 млн евро таклиф қилишга тайёр

    Спорт | 4 август, 23:00

    Японияда канализация қувурларини кўздан кечириш чоғида тўрт эркак ҳалок бўлди

    Дунё | 4 август, 22:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.