Боливия президенти Эво Моралес мамлакатда давлат тўнтаришига уриниш ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Моралесга кўра, давлат тўнтаришини конституцион тартибга қарши фаолият олиб бораётган гуруҳлар уюштирган.
Боливияда 20 октябрда бўлиб ўтган президентлик сайловларидан сўнг бошланган норозилик акциялари уч ҳафтадан бери давом этмоқда. Унда амалдаги давлат раҳбари Эво Моралес ғалаба қозонганди.
Унинг сайловлардаги асосий рақиби Карлос Меса овоз бериш якунларини тан олмади. Норозиликларга полициячилар ҳам қўшилгани айтилмоқда.
Маълумот учун, Эво Моралес Боливияни 2006 йилдан бери бошқариб келмоқда.
Мавзуга доир: Эво Моралес Боливия президенти сайловида ғолиб чиқди
Изоҳ (0)