Испания мустақиллик тўғрисидаги референдумни ташкил қилгани учун қидирувга берган Каталония ҳукуматининг собиқ икки вазири Бельгияда расман ҳибсга олинди. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар бермоқда.
Октябрь ойида Каталониянинг 9 нафар собиқ мансабдори узоқ муддатли қамоқ жазоларига ҳукм қилганидан сўнг Мадрид Луис Пуч ва Тони Коминни ҳибсга олиш учун янги ордерлар берганди.
Пуч ва Комин Испанияда уларга қарши жиноий ишлар қўзғатилганидан сўнг Бельгияга келганди. 7 ноябрь, пайшанба куни мамлакат полицияси уларга ҳибсга олиш тўғрисидаги ордер ҳақида расман маълум қилди. Шундан сўнг сиёсатчилар Бельгияни тарк этмаслик шарти билан қўйиб юборилди.
Энди улар 15 ноябрь куни судда Испанияга экстрадиция қилинишларига қарши ўз далилларини келтириши лозим бўлади.
Изоҳ (0)