Ўзбекистон Президент 7 ноябрь куни «Жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжлари учун товарларни олиб ўтиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида» қарорни имзолади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.
Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 январдан қуйидаги тартиблар белгиланди:
- нотижорат мақсадлар учун Ўзбекистоннинг давлат чегарасидан ўтиш пунктлари орқали қўл юкида ва кузатиб борилаётган юкида товарлар олиб кираётган жисмоний шахслар учун, шунингдек, жисмоний шахс номига халқаро почта ва курерлик жўнатмалари орқали келадиган товарларга нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган божхона божи, қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиғи ўрнига ягона божхона тўловини тўлашни назарда тутувчи божхона тўловларини ундиришнинг соддалаштирилган тартиби жорий этилади;
- жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжлари учун божхона чегараси орқали қўл юкида, кузатиб борилаётган юкида, шунингдек, почта жўнатмалари орқали олиб кириладиган ҳайвонотга мансуб озиқ-овқат маҳсулотларида ишлаб чиқариш ўровининг мажбурий мавжудлиги тўғрисидаги талаб ўрнатилади.
Қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:
- товарнинг божхона қийматидан 30 фоиз, лекин ҳар бир килограми учун 3 доллардан кам бўлмаган миқдорда ягона божхона тўлови ставкаси;
- Жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжлари учун олиб кириладиган товарлар тоифасига кирмайдиган товарлар рўйхати.
Изоҳ (0)