• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ҳокимлар тадбиркорликка ҳеч қандай тўсиқ бўлмаслигини таъминлаш мажбуриятини олди

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 7 ноябрь куни жорий йилда давлат бюджетига тушумлар прогнози ижросини таъминлаш, тадбиркорлик ва кичик бизнесни жойларда янада ривожлантириш учун қўшимча имкониятларни аниқлаш ва ишга солиш бўйича кўрилаётган чоралар самарадорлиги ҳамда бу борадаги долзарб вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Қайд этилишича, ривожланган давлатларда тадбиркорлик субъектлари умумий корхоналар сонининг 90 фоиздан зиёдини ташкил этади ва меҳнатга лаёқатли аҳолининг 50 фоиздан ортиғини иш билан таъминлайди.

    Жумладан, Японияда 71,7 фоиз, Германияда 69,3 фоиз, АҚШда 53 фоиз фуқаролар ўрта ва кичик корхоналарда фаолият юритади. 2018 йилги ҳолатга кўра, Ўзбекистонда меҳнат билан банд аҳолининг 76,3 фоизи шу соҳада ишлайди.

    Шу билан бирга, тадбиркорлик субъектлари тараққий этган мамлакатларнинг ялпи ички маҳсулоти таркибида ҳам салмоқли ўринга эга. Хусусан, Хитойда буларнинг улуши 60 фоизни, Германияда — 57 фоиз, Сингапурда — 53 фоиз, АҚШ ва Буюк Британияда — 52 фоиз, Японияда 51,6 фоизни ташкил этади. Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотида мазкур соҳа улуши 59,4 фоиздир.

    Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва бизнес муҳитини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган туб ислоҳотлар натижасида, Жаҳон банкининг «Бизнес юритиш — 2020» ҳисоботида Ўзбекистон 7 поғонага кўтарилиб, 69-ўринни эгаллади ва дунёнинг энг яхши 20 та ислоҳотчи давлати қаторидан жой олди. Янги корхона очиш қулайлиги бўйича Ўзбекистон илк бор дунёда саккизинчи ўринга кўтарилди.

    Бундай имкониятлар натижасида жорий йилнинг ўтган 10 ойида 91 мингта ёки 2018 йилга нисбатан икки баробар кўп янги тадбиркорлик субъекти ташкил этилди.

    «Бизнес юритиш — 2020» ҳисоботида кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш, жумладан, ер ажратиш, қурилиш ва мол-мулкни рўйхатга олиш борасида қулайликлар яратиш керак.

    Шу боис видеоселектор йиғилишида тадбиркорларга ерни онлайн аукцион орқали бериш, мулкни рўйхатдан ўтказиш бўйича идоралараро электрон ахборот алмашинувини таъминлаш зарурлиги таъкидланди. Хорижий тажриба асосида, мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан мустақил ўтказишга масъул алоҳида тузилма ташкил этиш таклифи билдирилди.

    Президент ҳокимлар 50 фоиз иш вақтини янги кичик бизнес субъектлари ташкил этиш ва ишлаётган тадбиркорларнинг муаммоларини аниқлаш ҳамда ҳал этишга сарфлаши лозимлигини таъкидлаб, жуда кўп раҳбарлар бунга бефарқлик ва масъулиятсизлик билан қараб келаётганини кескин танқид қилди.

    Буни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарига келиб тушган 26 мингта мурожаатнинг деярли ярми бевосита туман даражасида ҳал қилиш мумкин бўлса-да, муаммолар жойида ечилмагани учун фуқаролар юқори идораларга мурожаат қилишга мажбур бўлаётгани ҳам яққол кўрсатиб турибди.

    Бундай ҳолатлар Самарқанд, Тошкент, Хоразм, Андижон, Жиззах, Қашқадарё вилоятларида анча юқори.

    Шунинг учун, барча вилоят ва туманлар ҳокимлари икки кун муддатда Тадбиркорларга мурожаат қабул қилиши бўйича кўрсатма берилди.

    Мурожаатда тадбиркорлар олдида бундан кейин ҳеч қандай тўсиқлар бўлмаслиги, ҳудуддаги барча раҳбарлар уларга яқиндан кўмакчи бўлиши, ҳар куни доимий равишда тадбиркорлар масалалари билан шуғулланиши тўғрисида ҳокимлар шахсан кафолат беради.

    Мурожаатнинг бош мазмуни ҳамма нарса тадбиркор учун эканлигини халққа етказишдан иборат. Шунинг учун Мурожаатни оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар ва аҳоли гавжум жойлардаги баннерларда эълон қилиб, унда ҳокимлар, секторлар ва мутасадди идоралар раҳбарларининг телефон рақамлари ҳам кўрсатилиши шартлиги белгиланди.

    Бундан ташқари, ҳудудий ишчи гуруҳлар жойларда юриб, ҳокимлар ва секторлар раҳбарлари билан бирга тадбиркорликни ривожлантириш бўйича ишларни самарали ташкил этиши кераклиги таъкидланди.

    Маълумки, тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган давлат дастурларини молиялаштириш учун Халқ банки, Микрокредитбанк ва Агробанк масъул этиб белгиланиб, уларга етарлича ресурслар ажратиб берилган.

    Йиғилишда мазкур молия ташкилотлари ҳамда ҳудудий ишчи гуруҳлар раҳбарлари жойларда тадбиркорликнинг янги имкониятларини топиш ва ҳаётга татбиқ этиш борасидаги саъй-ҳаракатлар бўйича ҳисобот берди.

    Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ҳамда Бош вазирнинг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари, Савдо-саноат палатаси, Бизнес-омбудсман, тижорат банклари ва бошқа ваколатли идораларнинг ўзаро ҳамкорлиги жойларда ҳали сезилмаётгани кўрсатиб ўтилди.

    Соҳадаги барча масалалар ҳокимликлар, Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги, Савдо-саноат палатаси, Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва банкларнинг ўзаро ҳамкорлигида ечилиши зарурлиги қайд этилди.

    Давлат раҳбари жойларда тадбиркорлар иштирокида янги ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш қувватларини яратишга кучли туртки бериш кераклигини таъкидлади.

    Бугунги кунда 49 туманда ишлаб чиқариш ва 63 туманда хизмат кўрсатиш ҳажмининг жуда пастлиги — улардаги мавжуд салоҳият, ер, хом ашё ва меҳнат ресурслари тўлиқ сафарбар қилинмаганидан далолат беради.

    Шунинг учун Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги раҳбарлари бошчилигида жойларда саноат ва хизматларни ривожлантириш бўйича доимий ишчи гуруҳлар ташкил қилинди ва уларга тармоқлар бириктирилди.

    Ушбу тузилмаларга тармоқлар билан бирга ҳар бир туман ва шаҳар салоҳиятини ўрганиб, 2020 йилда янги қувватлар ташкил этиш, инфратузилма ва хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича лойиҳалар дастурини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди. Бунда республика бўйича қарийб 1,5 мингта давлат мулки ва давлат улуши мавжуд объектларини сотиш ҳамда 70 мингта тадбиркор фаолиятини тиклаш муҳимлиги қайд этилди.

    Давлат божхона қўмитасига келгуси йил 1 январдан бошлаб экспорт-импорт операциялари учун зарур рухсатнома ва сертификатларни «Ягона дарча» божхона ахборот тизими орқали электрон шаклда олинишини йўлга қўйиш топширилди.

    Бизнес-омбудсман бошчилигида тузилган махсус ишчи гуруҳга охирги уч йилда тадбиркорлар томонидан импорт қилиниб, бугунги кунда ишлатилмай турган 305 миллион долларлик ускуналарни тўлиқ ишга тушириш юзасидан кўрсатма берилди.

    2020 йилда «Бизнес юритиш» рейтингида мамлакат ўрнини янада яхшилаш, жумладан, рухсатнома бериш ва сертификатлаш тизимини соддалаштириш бўйича ҳам вазифалар белгиланди.

    07.11.2019, 19:56   Изоҳ (0)   21446
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда мебел ясаб беришни ваъда қилиб мижознинг 250 миллион сўм пулини ўзлаштирган тадбиркорга жиноий иш очилди

    07.11.2019, 19:36

    Россиянинг Астрахан вилоятида 36 ёшли аёлни зўрлаганликда айбланган ўзбекистонлик озодликдан маҳрум этилди

    07.11.2019, 19:07

    Тошкентда катта тезликда келаётган Matiz белгиланмаган жойдан ўтаётган 64 ёшли аёлни уриб юборди (видео)

    07.11.2019, 18:51

    Ўзбекистонда бир йил ичида интернет тезлиги қанчага ошгани маълум қилинди

    07.11.2019, 18:20

    Ўзбекистонда туғилишни қайд этиш гувоҳномасини олиш тартиби соддалаштирилди

    07.11.2019, 18:04

    Тошкент аэропортида ноқонуний олиб келинган iPhone 11 телефонларини йиғиб олаётган шахс қўлга олинди

    07.11.2019, 17:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент вилоятида ҳокимият ерини 200 минг долларга сотаётган шахс ушланди

    Ўзбекистон | 28 июн, 11:20

    Охири йўқ рилслар, йўқотилаётган вақт: телефон қарамлигидан қутулиш учун 8 қадам

    Лайфстайл | 28 июн, 11:02

    Қибрайда фуқаро эҳтиётсизлиги оқибатида Бўзсув каналига тушиб кетди 

    Ўзбекистон | 28 июн, 10:55

    Трамп Эронга 30 млрд долларлик ядровий таклиф бермоқчи эканлигини рад этди

    Дунё | 28 июн, 10:40

    Фақат пенсияга чиққанда эмас: неча ёшдан бошлаб холестерин миқдорини текшириб бориш керак?

    Саломатлик | 28 июн, 10:35

    Трамп Эрон ҳукумати у билан имкон қадар тезроқ учрашишни истаётганини билдирди

    Дунё | 28 июн, 10:10

    Урганчда шоқоллар юргани юзасидан муносабат билдирилди (видео)

    Ўзбекистон | 28 июн, 09:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.