Самарқанд вилояти Жомбой туманида 25 ёшли талаба танишига пичоқ билан жароҳат етказиб, уни ўлдириб қўйди. Бу ҳақда Бош прокуратура «Дарё»га маълум қилди.
Таъкидланишича, Умид исмли 1994 йилда туғилган йигит 1991 йилда туғилган Нодир исмли таниши билан юзага келган ўзаро жанжал оқибатида унинг бошига ароқ шишаси билан урган. Сўнгра ошхона пичоғи билан унинг турли жойларига бир неча маротаба уриб, қасддан ўлдирган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-модда («Қасддан одам ўлдириш») 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ (0)