Ўзбекистон Олий суди матбуот хизмати раҳбари Азиз Абидов Олий суди раисининг матбуот котиби – ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
Лавозимга тайинлов Ўзбекистон Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хулосасига кўра амалга оширилди.
Азиз Абидов 1976 йили Тошкент шаҳрида туғилган. 1998 йилда Тошкент Давлат университетининг журналистика факультетини халқаро журналистика мутахассислиги бўйича тамомлаган.
Олий суди матбуот хизматида 2005 йилдан фаолият юритиб келади. Олий суд раисининг матбуот котиби бир вақтнинг ўзида Олий суд матбуот хизмати раҳбари саналади.
Эслатиб ўтамиз, давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизмати раҳбарини лавозимга тайинлашни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари билан келишиш, уларни аттестациядан ўтказиш ҳамда иш самарадорлигини баҳолаш тартиби тасдиқланган.
Изоҳ (0)