• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Андижон вилоят ИИБга чақирилган 20 ёшли йигит ҳалигача уйига қайтиб келмаган

    2 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда «Абдуллоҳ қаерда?» сарлавҳаси остидаги пост тарқалди. Унда Андижон вилоятининг Жалақудуқ туманида яшовчи фуқаро Дилмурод Тоҳировнинг 20 яшар ўғли Абдуллоҳни ИИБ ходимлари олиб кетиб, бир ҳафтадан буён дарагини бермаётганига оид фикрлар баён этилган. «Kun.uz» нашри мазкур ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида йўқолиб қолган йигитнинг отаси, оила ёллаган адвокат ва вилоят ИИБ расмийси билан суҳбатлашган.

    Фото: «Kun.uz»

    Фото: «Kun.uz»

    Таҳририятга келган андижонлик Дилмурод Тоҳировнинг айтишича, ўғли Абдуллоҳ Тоҳировни оила аъзолари 26 октябрдан буён кўришмаган. Ҳатто фарзандининг айни пайтдаги аҳволи ва қаердалиги ҳам уларга ошкор этилмаяпти. Бу эса қариндош-уруғлар, маҳалла-кўйни ваҳимага солган.

    «Жалақудуқ туманининг Юқори чигитр маҳалласида яшаймиз. Деҳқончилик билан шуғулланиб, тирикчилик қиламиз. Ўғлим Абдуллоҳ бу йил 20 ёшга тўлди. 2018 йил ноябрида маҳалладаги таниш-билишлар билан бирга Россияга ишлагани кетиб, шу йил май ойида қайтиб келди. Шу кунгача ўғлимнинг ортидан бирор ёмон гап эшитмаганман. Унинг хатти-ҳаракати ҳамиша назоратимда бўлган. 26 октябрь куни эрталаб соат чамаси 07:00 ларда ўғлим Қўрғонтепа ҳудудида Андижон—Қўрғонтепа йўналишидаги катта кўчада йўл-транспорт ҳодисаси содир этади. У қариндошимизнинг Lacetti русумли автомобилини ишончнома асосида бошқариб юрганди. Ҳодиса юз бергач, Абдуллоҳ тоғаси Исломбекка телефон қилиб, юз берган ҳодиса ҳақида маълум қилади. Кўнгилсиз воқеа содир этилишида ўғлим айбдорлиги боис тоғаси Исломбек Nexia-2’га етказилган зарарни қоплаб, шикастланган жойларини таъмирлатиб беришини айтади», — дейди Абдуллоҳнинг отаси.

    Дилмурод Тоҳиров Боғишамол даҳасидаги эски машина бозорга яқин жойдаги устахонада Nexia-2’нинг орқа багажи очиқлиги учун унинг ичига ҳам бир назар солган ва у ерда VSF категориядаги давлат рақам белгиси борлигига кўзи тушган.

    Бироздан сўнг Дилмурод Тоҳировнинг укаси Элмурод қўнғироқ қилиб, «Жалақудуқ туман ИИБдагилар ўғлингни олиб боришимизни сўрашяпти», деган. Кечки соат 18:00 да Абдуллоҳ туман ички ишлар бўлими томон отланган. Йўлда уларга Фаррух Юсупов исмли орган ходими алоқага чиқиб, унинг ҳамроҳлигида вилоят ИИБга боришлари кераклигини айтган. Учаласи Исломбекнинг автомобилида Андижон шаҳрига кетишади.

    ИИБда Абдуллоҳнинг камерали телефонини тезда уйдан олиб келиш шартлиги айтилган. «Кечқурун соат 23:30да аёлим иккимизнинг ортимиздан 3—4 нафар орган вакиллари уйимизга келиб, тинтув ўтказишди. Ўғлимнинг телефони ва унинг ажралиб кетган қисмларини, унга қўшимча равишда кичкина компьютеримиз ва флешкани ҳам ўзлари билан олиб кетишди. Шу вақтда қайнукам машина устасига телефон қилиб, машина Андижон вилояти ИИБ Терроризмга қарши кураш бошқармаси бошлиғи, подполковник Қаҳрамон Эргашевники эканлигидан бохабар бўлдик», — дейди Дилмурод Тоҳиров.

    Қаҳрамон Эргашев билан телефонда бир неча марта гаплашиб турдик. Ундан Абдуллоҳ қаердалигини сўрасак, «Бунинг автоҳалокатга алоқаси йўқ. Тошкентдан буйруқ бўлган ва Тошкентга олиб кетилди. Ўғлингиз Россиядалигида ‘нозик одамлар’ни сўкиб ёзган интернетда. Унга кўпи билан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси берилади. Ваҳима қилманглар, бугун чиқарворишса керак», деган фикрларни билдирди.

    29 октябрь куни Дилмурод Тоҳиров Қаҳрамон Эргашев билан Андижон шаҳридаги кафелардан бирининг олдидаги кўчада учрашган.

    «Абдуллоҳ 15 кунга қамалди, қарор чиқарилган, Тошкентдагилар билан гаплашиб турибман. Сизларга яна хабар берилади», деган. Қамалишининг сабабини сўрашганида, Исломбекнинг қулоғига паст овозда «юқори лавозимли амалдорлардан бирини сўкибди», дея жавоб қайтарган. Шундай буён Абдуллоҳ ҳақида бирор маълумот йўқ.

    Абдуллоҳ Тоҳиров 15 суткалик жазони ўтаётгани тўғрисидаги хабарни текшириш учун Қўрғонтепа тумани ва Андижон шаҳридаги вақтинчалик сақлаш изоляторига мурожаат қилган, бироқ улар бундай шахс ушбу муассасаларга олиб келинмаганини таъкидлаган.

    Жалақудуқ тумани ИИБ ва прокуратураси ҳам Абдуллоҳ Тоҳировга нисбатан иш очилмаганини билдирган. Кейин Тошкентга қайтиб келиб, Президент виртуал қабулхонаси, Бош прокуратура, ИИВ ва ДХХ раҳбарлари номига телеграмма юборилган, ариза ҳам ёзилган.

    Суриштирув давомида Андижон вилояти ИИБ Терроризмга қарши кураш бошқармаси бошлиғи, подполковник Қаҳрамон Эргашев билан телефон орқали боғланилган. У «Ҳеч қанақа ҳолатлар (йўл транспорт ҳодисаси - таҳр.) бўлмаган. Машинам ўзимда, ҳайдаб юрибман. Қандайдир тушунмовчиликлар бўляпти, телефонлар масаласи бўйича арзимаган бир-иккита нарса бор. Яқинда ойдинлик киритамиз», — дея жавоб қайтарган.

    07.11.2019, 10:03   Изоҳ (0)   53730
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    МДҲ махсус хизматлари раҳбарлари Тошкентда йиғилади

    07.11.2019, 09:12

    Краснодарда ЙТҲда жабрланган бемор Ўзбекистонга олиб келинди. Уни ҳеч бир рейс Ўзбекистонга етказишни хоҳламаганди

    07.11.2019, 08:46

    «Ўздонмаҳсулот» компанияси «буханка» нархининг ошгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

    07.11.2019, 06:31

    Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф масжидига янги китоблар тақдим этилди (фото)

    07.11.2019, 04:32

    Тошкентда ЙПХ инспекторлари боди-камераларни синовдан ўтказмоқда (видео)

    07.11.2019, 02:05

    Тошкентдаги тез ёрдам Damas’лари ўрнига Ford машиналари қўйилади

    07.11.2019, 00:32
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим

     

    Тавсия этамиз

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ердан 4 ярим ёруғлик йили узоқлигида янги сайёра ва юлдуз аниқланди

    Дунё | 10 август, 00:10

    “Украина тақдири европаликлар иштирокисиз ҳал қилинмаслиги керак” — Эммануэл Макрон

    Дунё | 9 август, 23:30

    Ўзбекистонда иш берувчиларга қўйилган айрим талаблар бекор қилинади

    Ўзбекистон | 9 август, 23:01

    “Ан-Насср” “Бавария” футболчисига қизиқиш билдирмоқда

    Спорт | 9 август, 22:24

    “Ҳизбуллоҳнинг қуролсизлантирилишига қаршимиз” — Эрон расмийси

    Дунё | 9 август, 22:20

    Индонезия Ғазо жабрдийдалари учун кимсасиз оролда шифохона очади

    Дунё | 9 август, 21:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.