Россияда маънавий зарарни ундириш учун рекорд сумма — 100 триллион рубль миқдоридаги даъво аризаси берилди. Бу ҳақда «ТАСС» маълум қилди.
Мамлакат суд ижрочилари федерал хизматига кўра, даъвогар Оренбург вилоятининг Первомайск туман судига мурожаат қилган. Унинг мазмуни ошкор этилмаган.
Суд даъвогарнинг талабини асоссиз деб топган ва уни қаноатлантиришни рад этган. Бу қарорга ҳозирча шикоят келтирилмаган.
Маълумот учун, 100 триллион рубль Россиянинг 5 йиллик бюджетидан ҳам кўпроқни ташкил этади.
Изоҳ (0)