АҚШ президенти Дональд Трамп Демократлар партиясини 2020 йилги сайловларда муваффақиятга эришиш учун унинг импичменти жараёнини бошлаганликда айблади. Бу ҳақда «Известия» хабар бермоқда.
Трампга кўра, импичментга уриниш авантюра ва сохтакорликдан бўлак нарса эмас.
«Демократлар импичмент жараёнини сиёсий мақсадларда, ўзлари ғалаба қозонмайдиган сайловда илгарилаб кетиш учун фойдаланмоқда», — деди АҚШ президенти.
Шу билан бирга, Трамп Вакиллар палатасида импичмент жараёни доирасидаги эшитувлар «яхши ўтаётгани»ни билдирди, бироқ демократлар йиғилишлар стенгораммаси эълон қилинмаётганидан норози бўлди.
Изоҳ (0)