SpaceХ ва Tesla компаниялари асосчиси Илон Маскнинг мол-мулки бир ҳафта давомида 2 миллиард долларга кўпайди ва 22,9 миллиард долларга етди. Бу ҳақда Forbes хабар бермоқда.
Бу Tesla жорий йил учинчи чорагидаги даромади ҳақида ҳисобот тақдим этганидан сўнг кузатилди. Компания тушуми 6,35 миллиард долларни, олган фойдаси эса 342 миллион долларни ташкил этган.
Ҳисоботдан кейинги ҳафтада компания акциялари қиймати салкам 24 фоизга ўсди ва ўз-ўзидан Tesla акцияларининг 22 фоизига эга бўлган Маскнинг даромадлари ҳам.
Маълумот учун, Маск SpaceХ компаниясида ҳам тахминан 12,5 миллиард долларлик улушга эга.
Изоҳ (0)