• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12559.26
    • RUB160.17
    • EUR14413.01
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ҳафталик дайжест: Тошкентдаги ШҲТ, «замҳоким»даги 100 доллар ёки ким бош вазир бўлади?

    Бу ҳафтада ўзбек матбуотида ўта шов-шувли ва мунозарали воқеалар учрамади. Амалдорлар қовун туширмади. Асли парадоксал воқеа ва салбий хабарларни тарқатишни биз ҳам истамаймиз. Шу боис халқимиз ҳаётига оид муҳим янгиликларни ҳавола қиламиз. Марҳамат.

    Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов нофаол мактабларга чақириқ ташлади.

    «Битирувчиларининг бирортаси ҳам ОТМга ўқишга кирмаган мактаблар биринчи бўлиб аттестация ва аккредитациядан ўтади», деди вазир. Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида мактаблар ҳақида гапираркан, «биронта ҳам битирувчиси ОТМга кирмаган мактабларнинг раҳбарияти ва педагогик жамоаси эса ўз виждонлари олдида ўзларига савол беришлари керак – қанчалик уларга юклатилган вазифаларни инсоф билан бажараётганлари ҳақида. Тумандаги аҳвол, болаларнинг оилавий шароити, умумий республикадаги бошқа муаммолар юқоридаги мактабларга деярли бир хил таъсир кўрсатади, аммо биттаси шундай яхши натижа кўрсатмоқда, саккизтаси эса умуман натижа кўрсатмаган», деди Шерматов.

    Статистикага кўра, республиканинг бошқа ҳудудларидан битирувчиларининг барчаси (100 фоиз) ОТМга кирган мактаблар ҳам талайгина, лекин биронта битирувчиси ОТМга кирмаганлари ундан анча кўп.

    Шундай қилиб, биттаям битирувчиси ОТМга кирмаган мактаб ўқитувчилари бу йил анча терлайдиган кўринади. Ўз ўрнида Шерзод Шерматов яхши натижа кўрсатган мактаблар қандай қилиб бунга эришганини санаб ўтган.

    * * *

    Марҳаматда Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуфга уй-музей қуриш учун ажратилган ер тадбиркорга бериб юборилибди. Бундан, табиийки, шоирнинг оиласи ранжиган. Хўш, асли нима бўлганди? «Kun.uz» журналистлари воқеани аниқлаштирган.

    Уч йил аввал Марҳаматнинг аввалги ҳокими марҳум шоирнинг аёлига туманда шоир хотирасига уй-музей қуришни таклиф қилади ва ер ажратади. Уй-музей халқ ҳашари билан қурилиши айтилади. 2016 йилда туман ҳокимининг қарори чиқади. Аммо 2019 йилда ушбу қарор бекор қилинмасдан айни ўша ер майдонини тадбиркорга бизнес қилиш учун бериш ҳақида иккинчи қарор чиқади. Журналист тадбиркор билан учрашганда у шоирнинг оиласига бир оз пул берганлигини айтган. Шоирнинг оиласи буни рад қилмаган, аммо пул унда турганини, ерни қайтаришса, пулни ҳам дарҳол қайтаришини маълум қилган. Асли уй-музей қурилишига ҳокимлик ҳам тенгдан масъул эди, бироқ ерни шоир оиласига қарор чиқартирган ҳоким аллақачон ишдан кетиб ўрнига янгиси бўлган. Дарвоқе, тадбиркор ушбу ерда уч йил давомида қурилиш амалга ошмаганлиги учун иш бошлаганини айтган, шунингдек, бинода шоир хотираси учун алоҳида зал ажратиб ҳайкал қўйилиши, экспонатлар учун шароит қилиб берилишини билдирган.

    Бу чалкашликлар нафақат шоир хотирасига бефарқликни, шу билан бирга мамлакатимизда ер ажратиш, ҳокимлик қарорлари ва кадастр ишлари ҳамон ўлда-жўлда ётганлигидан далолат беради.

    * * *

    Партиялар сайловда ғолиб бўлса, бош вазирликка кимни тавсия қилишини билдирди. Адолат СДП ғолиб бўлса, адлия вазири Русланбек Давлетовни бош вазирликка тавсия қилади. Борди-ю, Халқ демократик партияси ғалаба қозонса, унда бош вазирнинг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов номзоди илгари сурилади. Либерал-демократларимиз амалдаги бош вазир Абдулла Ариповнинг ўзини ёқлайди. Миллий тикланиш партияси эса эҳтиёткорликни намойиш қилиб, номзодини сир сақлади. Дарвоқе, сиёсатда дастлабки қадамларини ташлаётган экологлар партияси «Ўзкимёсаноат» АЖ раиси Одил Темировни бош вазир сифатида кўриш истагини билдирди.

    Фото: «Kun.uz»

    Фото: «Kun.uz»

    Бу сиёсий воқеа шуниси билан муҳимки, илгари партиялар ғолиб бўлса, бош вазирликка кимни тавсия қилиши айтилмас, фуқаролар ҳам бу билан қизиқмасди.

    Конституциямизга асосан, сиёсий партия бош вазир номзодини президентга таклиф қилади ва уни президент кўриб чиқиб, тасдиқлаши учун Олий Мажлис палаталарига киритади.

    * * *

    Шаҳрисабз тумани ҳокимининг ўринбосари пора билан қўлга тушди. У ерга эгалик қилиш ҳуқуқини олиб бериш учун пул олаётганда процессуал тартибда ушланган ва жиноий иш қўзғатилган. Ҳокимият мансабдорларининг пора олиши табиий ҳол, бўлса нега бу қадар типик ҳолатни дайжестимизга олиб чиқдик? Гап шундаки, пора миқдори жуда катта ёки жуда кичкина бўлса, диққатга сазовор бўлиб, у жойлардаги ноқонуний олди-бердилар ҳажми бўйича маълумот беради. Шаҳрисабз тумани «замҳокими» юз минглаб доллар билан эмас, атиги юз доллар билан қўлга тушган.

    * * *

    Энди осонликча дарахт кесилишига чек қўйилди. Ўзбекистон президентининг фармони чиқди, унда Давлат экология қўмитаси, Ўзбекистон экологик партияси ва жамоатчиликнинг давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг кесилишига мораторий жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқулланган.

    Фото: «Sof.uz»

    Фото: «Sof.uz»

    Мораторий 2019 йил 1 ноябрдан 2020 йил 31 декабргача амал қилади. Амал қилиш даврида ваколатли давлат органларига давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг кесилишига рухсатнома бериш ман этилади. Аммо фармонда «баъзи ҳолатлар мустасно эканлиги» белгилаб қўйилган.

    * * *

    Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилиши ўтказилди. Унда Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва бошқа давлатлар бош вазирлари иштирок этди. Бу йирик тадбирга Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ҳузуридаги кузатувчи давлатлар – Афғонистон, Беларусь, Мўғулистон ва Эрон ҳукуматлари раҳбарлари ҳам таклиф этилган эди. ШҲТ ҳукумат раҳбарлари кенгаши мажлиси давомида 14 та ҳужжат имзоланди, ушбу ҳужжатлардан 12 тасини бевосита бош вазирлар тасдиқлади.

    Фото: «РИА Новости»

    Фото: «РИА Новости»

    Эслатиб ўтамиз, ШҲТ дунё аҳолисининг деярли ярми яшовчи давлатларни ўзида жамлаган ташкилот. Евросиё ҳудудининг 60 фоизини эгаллаган  ШҲТ давлатларининг дунё ЯИМдаги улуши 30 фоиздан ортиқроқ. Гарчи қамрови жуда кенг бўлса-да, бу ташкилот ҳарбий блок ҳисобланмайди ва милитаристик режалар тузмайди.

    «Дарё» янгиликларини кузатиб боринг. Ўзбекистон ва дунё хабарларидан энг биринчи воқиф бўлинг.

    03.11.2019, 15:38   Изоҳ (0)   98013
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Елкасидан тутиб, синфдошларининг олдига судраб борди». Ўзини каналга ташлаган 15 ёшли қашқадарёлик ўқувчи ўлимидан олдин изза қилингани айтилмоқда

    03.11.2019, 15:18

    Қорақалпоғистоннинг айрим ҳудудларида қор ёғди (фото)

    03.11.2019, 14:36

    Туркия ҳарбий мутахассислари Нукусда тренинг машғулотларини ўтказди (фото) 

    03.11.2019, 13:34

    Ўзбекистонда ишсиз аёллар 1 декабргача ишга жойлаштирилади

    03.11.2019, 13:13

    Қашқадарёда «Газель» ва Lacetti тўқнашуви оқибатида 1 киши ҳалок бўлди, 6 киши оғир жароҳат олди

    03.11.2019, 12:31

    Тошкентдаги Ботаника боғида кузатув камералари ўрнатилади

    03.11.2019, 12:17
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси


    InfinBLACK билан қадимий шаҳарлар бўйлаб саёҳатлар


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Британиялик аёл эрига гиёҳванд моддалар сотиб олиш учун иш жойидан 260 минг доллар ўғирлади

    Дунё | 19 июн, 23:55

    “ChatGPT’дан фойдаланиш инсоннинг ақлий қобилиятларини пасайтиради” — тадқиқот

    Дунё | 19 июн, 23:45

    “АҚШ ва Эрон Исроил ҳужумлари бошланганидан сўнг бевосита музокаралар олиб борган” — ОАВ

    Дунё | 19 июн, 23:35

    CBS: Трамп Фордодаги уран бойитиш марказига зарба бериши мумкин 

    Дунё | 19 июн, 23:25

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Палмейрас” “Ал-Аҳли”ни мағлуб этди

    Спорт | 19 июн, 23:15

    Адолат қарор топди: қашқадарёлик фермернинг банк сотиб юборган ҳайдов трактори қайтариб бериладиган бўлди

    Ўзбекистон | 19 июн, 23:15

    “Дарё” дайжести: 19 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 19 июн, 23:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.