Украина Россия атом электр станцияларига етиб боришга қодир ракеталарни ишлаб чиқиши лозим. Украиналик сиёсатшунос Тарас Загородний шундай таклиф билдирган, дея хабар беради «Известия».
Загороднийга кўра, Киев Москва ва Россия энергия ресурсларига тобеликдан қутулиши, янги қурол-аслаҳалар, жумладан, 2,5 минг километрга етиб борадиган ракеталарни яратишдан чўчимаслиги зарур.
«Бундай ракеталарнинг иккита полки, тахминан 200 таси Россияга зарар етказишга қодир қудратли куч. Бу деярли ядро қуроли дегани. Шундай ракеталардан биттаси Россия ҳудудидаги атом станцияга учиб борса, ядро портлаши бўлди деяверинг», — дея таъкидлаган украиналик сиёсатшунос.
Изоҳ (0)