Ўзбекистонда 2019 йилнинг тўққиз ойида 5207 та йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда ИИВ Ахборот хизмати «Дарё»га маълум қилди.

Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

2019 йилнинг январь—сентябрь ойлари давомида юз берган ЙТҲлар оқибатида 1396 киши ҳалок бўлган, 4821 киши эса турли даражада тан жароҳати олган.

Таққослаш учун, 2018 йилнинг илк тўққиз ойида мамлакатда 6236 та ЙТҲ юз берган (2019 йилгидан 16,5 фоизга кўп), оқибатда 1607 киши ҳалок бўлган (2019 йилгидан 13,1 фоизга кўп) ва 5864 киши жароҳатланган (2019 йилгидан 17,8 фоизга кўп) эди.