Қаршида Nexia ва Laсetti иштирокидаги ЙТҲ содир бўлди, деб хабар бермоқда Тергов департаменти.
Ҳодиса 31 октябрь куни соат 21:40 да юз берган. Н.Х. фуқаро Ш.Ж.га тегишли Laсetti’ни ишончнома орқали Қарши—Еттитом 4Р87 автомобиль йўлининг Еттитом йўналиши бўйлаб ҳайдаб кетаётганида йўлнинг 50-километрида қарама-қарши йўналишдан ҳаракатланиб келаётган Р.З. бошқарувидаги Nexia йўлига чиқиб кетиб урилган.
Оқибатда Nexia ҳайдовчиси Р.З. ва йўловчилар С.У., Э.Р., С.К. ҳамда Laсetti ҳайдовчиси Н.Ҳ. ва йўловчилар Д.С., М.Р., Г.Н., Н.Н. тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилган.
Ҳолат юзасидан Тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)