• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Молия вазирлиги пул ажратмагани боис Қорақалпоғистон, Сирдарё ва Хоразмда кўзи ожизлар учун кутубхоналар қурилмаяпти. Уларни қуриш ҳақида Президент топшириқ берганди

    Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 27 февралдаги Ф-5445-сон фармойишига мувофиқ, йил давомида Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм ва Сирдарё вилоятларида кўзи ожизлар кутубхоналари учун янги бинолар қурилиши керак эди, бироқ бу топшириқ ўз вақтида бажарилмай қолмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон маданият вазири ўринбосари Камола Оқилова Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитасида берган ҳисоботида маълум қилди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири Мусулмонбек Иброҳимов.

    Камола Оқилова.

    Камола Оқилова.
    Фото: «Дарё»

    Камола Оқилованинг маълум қилишича, Президент имзолаган ҳужжатга мувофиқ, 2019 йилда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм ва Сирдарё вилоятлари кўзи ожизлар кутубхоналари учун янги бино қуриш, Қорақалпоғистондаги иккита, Сирдарё, Сурхондарё ва Хоразмдаги туманларда жойлашган биттадан кўзи ожизлар кутубхоналарини бошқа биноларга кўчириш ва уларнинг филиалларига хоналар ажратиш белгиланган.

    Ҳукуматнинг 2018 йил сентябрдаги қарорига мувофиқ, Маданият вазирлиги томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, Сирдарё ва Хоразм вилоятларида янги қуриладиган кўзи ожизлар кутубхоналари лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилган, аммо Молия вазирлиги томонидан керакли миқдорда маблағ ажратилмаганлиги сабабли қурилиш ишлари бошланмаган.

    Камола Оқилованинг қайд этишича, Маданият вазирлиги 2019 йил июль ойида қурилиш учун маблағ ажратиш бўйича Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги ва Молия вазирлигига кўрсатма беришни сўраб, Вазирлар Маҳкамасига хат киритган. Ундан аввалроқ, февраль ойида эса учала ҳудуд маъмуриятларига авария ҳолатига келиб қолган кўзи ожизлар кутубхоналари учун янги бинолар қуриш, ажратиш, таъмирлаш, жиҳозлаш ва штатлар ажратишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилинган.

    Йиғилишда қатнашган Молия вазирлиги бўлим бошлиғи Анвар Ҳасановнинг сўзларига кўра, Қорақалпоғистон, Сирдарё ва Хоразмдаги кўзи ожизлар учун кутубхоналарнинг қурилишига пул ажратилмаётганида Маданият вазирлигининг қисман айби бор.

    Анвар Ҳасанов.

    Анвар Ҳасанов.
    Фото: «Дарё»
    «Йиллик инвестиция дастури ҳар йилнинг июнь—август ойларида шакллантирилади, масалан, 2020 йил учун инвестиция дастури 2019 йилнинг ёзида тайёрланган. Шу вақтда вазирлик ва идоралар келгуси йилда амалга оширилиши керак бўлган лойиҳалар рўйхатини тайёрлаб беради. Маданият вазирлиги учун 2019 йилда 29,9 миллиард сўм ажратилган, лекин айтилаётган кутубхоналар қурилиши учун маблағ кўзда тутилган. Кўрсатилган биноларни қуриш 2020 йилги дастурга киритилган», — деди Молия вазирлиги вакили.
    Молия вазирлиги вакилининг сўзларига жавобан, сенаторлар кўзи ожизлар учун кутубхоналарни 2019 йилда қуриб битказиш ҳақидаги топшириқ Президент томонидан берилгани, агар бирор топшириқ кечиктирилаётган бўлса, муддатни узайтириш бўйича Президентга ахборот киритиш кераклиги, шундагина муаммо ечим топиши мумкинлигини таъкидлаб ўтди.

    Мавзуга доир:

    • Тошкентдаги Ғафур Ғулом номидаги боғ ва Экопаркка чет элликлар миллионлаб доллар инвестиция киритади

    01.11.2019, 21:11   Изоҳ (0)   18468
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Оролга ажратилган пуллар қаерда? — Борий Алихонов билан суҳбат

    01.11.2019, 20:55

    ССВ «тез ёрдам»га асоссиз чақириқлар келиб тушаётганини билдирди

    01.11.2019, 20:24

    Автомобилларнинг орқа ён ойнасига парда тақиш масаласига Олий судда ташкил этилган ишчи гуруҳ нуқта қўяди

    01.11.2019, 20:10

    Навоийда яна бир «Тез ёрдам» ходими таҳқирланди (видео)

    01.11.2019, 19:55

    Ўзбекистон Президенти Россия бош вазири Дмитрий Медведевни қабул қилди

    01.11.2019, 19:26

    Қуролли Кучлар куч тузилмалари ўртасида илк бор «Темурбеклар» мусобақаси ўтказилди (фото)

    01.11.2019, 18:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Freestyle Chess Grand Slam. Абдусатторов ва Синдоров мусобақадаги иштироки учун қанча мукофот олгани маълум бўлди

    Спорт | 19 июл, 10:00

    Наманганда исломий давлат қуришни тарғиб қилганлар қўлга олинди

    Ўзбекистон | 19 июл, 09:50

    Instagram: Туғилган кунини нишонлаётган Ясмин Зоитова, янги машинали бўлган Раъно Шодиева, қайнонасига iPhone совға қилган Афруза

    Маданият | 19 июл, 09:31

    Россиялик болалар дам олиш учун Ўзбекистондаги оромгоҳга келди

    Ўзбекистон | 19 июл, 09:14

    “Реал” Родригонинг келажаги борасида музокара бошлади

    Спорт | 19 июл, 08:57

    Тошкент кўчаларидан бири автомобиль ва йўловчилар учун бир ойга ёпилади

    Ўзбекистон | 19 июл, 00:23

    Непалда онлайн фирибгарлик ва жиноятчилик кўпайиши сабабли Telegram блокланди

    Дунё | 18 июл, 23:57

    Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегаралар туташган нуқта тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

    Дунё | 18 июл, 23:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.