Эфиопиянинг қатор минтақаларини қамраб олган намойишлар оқибатида 78 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда мамлакат бош вазирининг вакили Абий Аҳмад маълум қилди, дея хабар бермоқдаReuters.
Унинг айтишича, тартибсизликларда иштирок этган 409 киши қўлга олинган. Ҳозирда расмийлар мазкур ҳолатлар юзасидан текширувларни давом эттирмоқда.
Ўтган ҳафтада уч сутка давомида Эфиопиянинг турли ҳудудларида намойишчиларнинг полиция ва хавфсизлик кучлари билан тўқнашувларига олиб келган тартибсизликлар кузатилган.
Норозилик акциялари эфиопиялик таниқли сиёсий фаол Жавар Муҳаммад пойтахт Аддис-Абебада бўлиб туришига таҳдид туғилаётгани, давлат хавфсизлик хизматлари эса унга нисбатан суиқасд уюштиришга уринаётганини маълум қилганидан сўнг бошланди.
Изоҳ (0)