Франциялик ҳужумчи Оливье Жиру Лондоннинг «Челси» клубини тарк этиши мумкин. Бу ҳақда Соccер Линк хабар бермоқда.
Таъкидланишича, «Лион» январдаги трансферлар вақтида Оливье бўйича «Челси»га таклиф билан чиқади.
Қишда «шерлар»нинг асосий ҳужумчиси Мусса Дембеле «Манчестер Юнайтед»га ўтиб кетиши кутилмоқда. Шу боисдан «Челси» захирасида ўтиришдан норози бўлиб турган Жируни жамоага олиб келмоқчи.
Қайд этиш жоиз, Жиру жорий мавсум Премьер Лигада атиги 4 та ўйин ўтказди ва битта ҳам гол ургани йўқ.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)