Ўзбекистон Марказий банки олтин ва кумуш эсдалик тангаларнинг 30 октябрдан амалда бўладиган нархларини эълон қилди.
Янги нархлар эсдалик тангаларнинг ўтган ҳафтага нисбатан қимматлашганини кўрсатмоқда.
Унга кўра:
- 1 та олтин танга нархи — 14 500 000 сўм (ўтган ҳафта — 14 400 000 сўм);
- 1 та кумуш танга нархи — 334 000 сўмни ташкил этди (ўтган ҳафта — 333 000 сўм).
Аввалроқ Ўзбекистондаги банкларда кумуш танга қолмагани маълум қилинганди.
Эслатиб ўтамиз, эсдалик тангаларни сотиш нархи Марказий банк томонидан ҳар ҳафтада камида бир марта миллий валютада белгиланади.
Изоҳ (0)